Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Масжидни бузиш жиноят эмасми?!”

1743

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Тоғли Қорабоғда арманлардан озод қилинган Губадли ва Зангилан туманларига сафар қилди. Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Алиев Зангиланда вайронага айлантирилган масжидни бориб кўрган.

“Манфур душман масжидни қай аҳволга солганини кўринглар. Душман диний ёдгорликларимизни бузиб ташлади. Ўттиз йил давомида дунё сукут сақлади. Биз тарихий-диний ёдгорликларимиз бузилганини, таҳқирланганини халқаро минбарлардан туриб бир неча бор айтдик. Видеокадрларни бир неча бор кўрсатдик. Агдамдаги, Шушадаги ва бошқа жойлардаги масжидларни кўрсатдик”, – деди Озарбайжон президенти.   

Алиев Зангилан озод қилингандан кейин масжидлардан бирида чўчқа боқиб келингани акс этган видеокадрларга ҳам тўхталиб ўтди. 

Душман динимизни, бутун мусулмонларни таҳқирларди. Бу ерда масжид бор эди, энди эса у йўқ, бузиб ташланган, – деди Илҳом Алиев. – Ҳозир баъзилар оккупациядан озод қилинган жойлардаги арман халқининг диний мероси масаласини кўтаряпти. Нима учун ҳеч ким бизнинг миллий-диний меросимиз масаласини кўтармади? Яқинда ЮНЕСКОдаги амалдорлардан бири гўёки бизга мурожаат бўлгани, лекин Озарбайжон жавоб қайтармагани ҳақида гапирди. Биз ўттиз йил давомида ЮНЕСКОга неча марталаб мурожаат қилдик, масжидларимиз бузилаётганини, тарихий ёдгорликларимиз арманлаштирилаётганини айтдик, улар бир марта бўлсин миссия жўнатдими? Мурожаатларимизга бир марта бўлсин жавоб қайтардими? Уруш тугаши билан арман халқининг ёдгорликларини асраш ҳақида гапиришни бошлашди. Биз ҳамма халқларнинг ёдгорликларини асраймиз, бутун дунё буни билади. Лекин, қаранглар, бу ерда масжид бор эди. ЮНЕСКО, бу ерга кел, кўр. Европа Кенгаши сукут сақлама, кел ва кўр! Масжидларнинг бари бузиб ташланган. Демак, масжидни бузиш мумкин экан-да? Демак, масжидни бузиш жиноят эмас экан-да? Бу адолатсизлик, бу иккиюзламачилик, бу икки хил стандарт, бу исломофобия қачонгача давом этади?..” 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Греция. Салоникида масжид очилишига рухсат берилмади

403 09:12 24.02.2021

Франция: қурилиши ҳали тугамаган масжид исломофобларнинг нишонига айланди

548 13:30 23.02.2021

Фарғона вилоятида ҳам янги масжид очилди!

553 20:20 22.02.2021

Юртимизда масжидлар сони яна биттага кўпайди

806 12:05 20.02.2021

Франциядаги масжид уйсизлар учун ўз эшикларини очди

441 14:25 19.02.2021

Францияда масжидлар назоратини кучайтирувчи қонун қабул қилинди

440 13:30 18.02.2021
« Орқага