Янгиликлар

Масжидни портлатишга келган америкалик мусулмон бўлди

9232

Индиана штатининг Манси шаҳрида яшайдиган Ричард МакКинни 25 йил давомида АҚШ армиясида хизмат қилган. Ҳар сафар Сомали ёки Яқин Шарқдан қайтганида “душманлар”га нисбатан нафрати тўлиб-тошган бўларди.

Кунлардан бирида пойабзал дўконида бир муслимани кўриб қолган МакКини уни ўша ернинг ўзидаёқ ўлдиришни истади, бироқ ўзини аранг тўхтатиб қолди. Кейин эса маҳаллий масжидни портлати режасини тузди. Қўлбола бомбани масжидга жойлаштириб, ўзи кўчанинг нариги томонида кута бошлади.

Ҳужумдан аввал бомбани текшириш учун масжидга келган собиқ ҳарбийни жуда илиқ кутиб олишди. Қўлига Қуръонни тутқазиб, Ислом ҳақида ўзини қизиқтирган ҳар қандай саволни бериши мумкинлигини айтишди. МакКини жуда ҳайратда эди, у масжидга қайта-қайта келди ва икки ойдан кейин Исломни қабул қилди.

Colorado Sun нашрининг ёзишича, Ричард МакКинининг ҳаёти ҳақида “Мусулмонларнинг сирли ҳаёти” деб номланган фильм суратга олинган.

Манба: www.islam21c.com

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳдан қўрққан бошқадан қўрқмайди

446 14:00 13.10.2019

Қалб кўзингиз очиқми?

290 11:00 13.10.2019

Ҳиндистонда Ислом қандай тарқалган эди?

811 10:00 13.10.2019

Нўъмон Али Хон: «Ҳаётингизни зое қилишдан олдин...»

1049 19:00 12.10.2019

Борлиқдаги гўзалликларни ўқинг

286 20:05 11.10.2019

Султонга йўл бўлсин...

824 19:05 11.10.2019
« Орқага