Янгиликлар

Масжидул Ақсо имоми: “Лаънати «Аср келишуви» яқинда муваффақиятсизликка учрайди”

3520

Масжидул Ақсо имоми шайх Икрими Собрий Исроил – Фаластин масаласини ҳал қилиш учун таклиф этилган «Аср келишуви» деб номланган АҚШ лойиҳасининг ниҳояси муваффақиятсизликка учрашини таъкидлади. Бу ҳақда «Анадолу» хабар бермоқда.

Шайх Икрима Собрий Масжидул Ақсодага маърузасида «Аср келишуви» Американинг ва сионистларнинг режаси эканини айтди.

“Сиёсатчиларнинг сўзларига аҳамият берган киши бу лойиҳанинг ортида турган хатарларни илғаб олади. Аввало, келажакдаги Қуддус ҳақидаги музокараларнинг олдини олиш. Иккинчидан, фаластинлик қочқинларни ватанларига қайтиш ҳаққидан маҳрум қилишмоқчи. Мустамлакачи кучлар фаластинликларнинг араб давлатларида сарсон бўлишини хоҳлашмоқда. Учинчида, босиб олинган Фаластин ҳудудлари Исроил қўлида қолиши таъминланади. Тўртинчидан, Иорданиядан тортиб олинган ерлар ҳам мустамлакачилар қўл остида қолади. Бешинчидан, Фаластин ҳудудлари бутунлай қуролсизлантирилади (яъни ҳимоясиз қолади). Олтинчидан, Абу Дайс шаҳри Фаластин пойтахтига айлантирилади”, – деди у.

Шайхнинг маърузасида “Шу лаънати «Аср келишуви» Фаластин масаласига ечим бўла оладими? Бу олдин ўтган фитнанинг устига яна бир фитна бўлади. Фаластинга булардан кейин нима ҳам қолади?” дейилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Улар биздан шунчалик қўрқишади...

1785 23:00 16.08.2019

Ақсо бизники! Фақат бизники! Бизнинг чегарадан йўқолинг!

1501 21:36 14.08.2019

Ақсо бизники, уни ҳеч кимга бермаймиз!

2166 23:33 08.08.2019

Масжидул Ақсога босқин. Бу қачонгача давом этади?

1405 10:30 08.08.2019

Байтул Мақдисда (3-қисм)

1278 21:05 28.06.2019
« Орқага