Масжидул Ақсога босқин. Бу қачонгача давом этади?

10:30 08.08.2019 1213

Қуддусдаги Исломий вақфлар идорасининг матбуот котиби Фарос Дубснинг айтишича, бугун эрталаб Исроил полициясининг қаттиқ қўриқлови остида 154 нафар консерватив яҳудий Масжидул Ақсога бостириб кирган.

Улар масжиднинг Исроил назорати остидаги ғарбий эшигидан киришган.

Дубснинг таъкидлашича, ушбу босқинчилик Исроил полициясининг “Муҳаннад Идрис” масжиди қўриқчиларига ваҳшийларча зўравонлик қилиши билан бир пайтда бўлган.

Ақсога бундай бостириб кириш Исроил полицияси қабул қилган бир томонлама қарор билан 2003 йилда бошланган. Масжид ишларини юритувчи Қуддусдаги Исломий вақфлар идораси бир неча марта бундай босқинларни тўхтатишни талаб қилган. Лекин полициядан бу талабга жавоб берилмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!