Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Масжидул Ҳаромда кўзи ожизлар учун ҳам Қуръонлар тайёрлаб қўйилди

164

Ҳаж зиёрати олдидан Масжидул Ҳаромга 80 минг янги  Қуръон нусхаси қўйилди. Шунингдек, масжид жавонларига кўзи ожиз зиёратчилар учун Брайл ёзувидаги Қуръон нусхалари ҳам жойлаштирилган. 

Ҳаж зиёратчилари келиши давом этаётгани муносабати билан Маккадаги Масжидул Ҳаром жавонларига 80 минг янги Қуръони Карим нусхалари жойлаштирилди.

Масжид бошқаруви ҳузуридаги Қуръони Карим идораси томонидан Ҳаж зиёратчилари фойдаланиши учун нусхалар тақдим этилди.

Бошқарув раиси Фаҳд ал-Забиёнийнинг сўзларига кўра, масжиднинг турли жойларида 2 300 та жавон мавжуд. Унга кўра, кўзи ожиз зиёратчилар учун Брайл алифбосидаги мусулмонларнинг муқаддас китоби нусхалари алоҳида жойлаштирилган.

Мулозим, шунингдек, ҳар бир зиёратчи Қуръони Карим совға сифатида кутиб олинаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, унга кўра, зиёратчилар дирекция томонидан тақдим этилган мобиль иловалардан фойдаланишлари мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Абу Ҳомид Ғаззолий: Ғаззолий яшаган даврга бир назар

46 13:55 02.07.2022

Туркия “Америка овози”ни ўчириб қўйди

245 13:40 02.07.2022

Эронда зилзила содир бўлди

100 13:20 02.07.2022

Мубашшир Аҳмад:  "Фитна тегирмонига сув қуймаслик керак!"

287 12:55 02.07.2022

Қорақалпоғистондан расмий баёнот

902 12:34 02.07.2022

“16 миллион украиналик гуманитар ёрдамга муҳтож” – БМТ координатори

93 12:20 02.07.2022
« Орқага