Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Матбуот эркинлиги қаерда қолди, Франция?..

1765

Францияда полиция ходимларининг фото ва видетасвирларини тарқатиш чекланиши мумкин. Европа Комиссия ушбу масала бўйича Парижни огоҳлантириб, журналистлар эркин ва хавфсизликда ишлашлари зарурлигини таъкидлади. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда. 

Европа Комиссияси Адолат ва фундаментал ҳуқуқлар департаменти матбуот котиби Кристен Виганднинг айтишича, Францияда полиция ходимлари тасвирларининг тарқалишини тақиқлашни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси Европа Иттифоқи қонунларига қанчалик мос келишини текширилиши мумкин. 

Мазкур қонун лойиҳаси Франция Ички ишлар вазири Жеральд Дарманен бошчилигида ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ полиция ходимлари тасвирларини “жисмоний ва психологик” яхлитлигига зарар бериш ниятида тарқатганлик учун бир йиллик қамоқ ва 45 минг евро жарима тайинланади. Агар қонун кучга кирадиган бўлса, полициячиларнинг юзи акс этган тасвирларни эълон қилиш чекланади. 

Қонун лойиҳасига биринчи навбатда журналистлар қарши чиқди. Уларнинг фикрича, бу ҳужжат билан полициялар журналистларнинг эмин-эркин фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилиши мумкин. Қолаверса, полиция ходимларининг вазифасини суиистеъмол қилиш ҳолатларини тасвирга олиб бўлмай қолади. 

Францияда айниқса икки йил аввалги оммавий норозилик намойишлари пайтида полициячиларнинг шафқатсизликлари акс этган кўплаб тасвирлар тарқалган эди. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: мусулмонларга қарши қаратилган қонун маъқулланди

488 08:27 25.01.2021

Макрон айтади ҳам, қайтади ҳам: Франция Жазоирдан узр сўрамайди

941 09:23 21.01.2021

Франциялик мусулмонларнинг камситилиши бўйича БМТга шикоят йўлланди

665 12:31 20.01.2021

Насрония ўғлини Ислом марказига олиб келди

4125 16:40 18.01.2021

Le Moci: «Ўзбекистон – француз компаниялари учун янги Элдорадо» 

722 10:05 17.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

2065 15:00 16.01.2021
« Орқага