Янгиликлар

Матбуот котиби суд қилинди, у журналистни ҳақорат қилганди

688


Аввалроқ, Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Гулшаной Қошқаровага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) билан маъмурий иш қўзғатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Аниқланишича, Гулшаной Қошқарова Андижон шаҳар ҳокимлигининг телеграм ижтимоий тармоғидаги саҳифаси орқали Х.Далиевни очиқдан-очиқ ҳақорат қилиб, унга нисбатан туҳматдан иборат сўзларни ишлатган.

Блогер Зафарбек Солижоновнинг хабар беришича, бугун январ куни журналист Хуршид Далиев ва Андижон шаҳар матбуот котиби ўртасида суд бўлиб ўтган.

Андижон шаҳар маъмурий судининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси (туҳмат) ва 41-моддаси (ҳақорат қилиш) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликда айбланаётган Г. Қўчқарова 5 миллион 575 минг сўм жаримага тортилди.

Аввалроқ, 2019 йилнинг 30 декабрь куни Андижон вилояти Маъмурий судининг қарорига асосан, блогер Нуритдинов Абдуфатто (Отабек)  Камолитдиновичга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 40-моддаси билан БҲМнинг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси;

41-моддаси билан БҲМнинг 30 баравари миқдорида 6.690.000 сўм жарима жазоси;

183-моддаси билан 15 сутка маъмурий жазо белгиланиб, ушбу жазолар Кодекснинг 34-моддаси қўлланилган ҳолда узил-кесил ўташ учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган»и ҳақида хабар берган эдик.

Мавзуга оид:
 Андижон. Блогерга туҳмат қилган "ходим иши" нега ҳалиям судга оширилмади?

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага