Ислом

Мавлиди шарифни нишонлаш керак(ми)?

3255

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Мавлиди шариф! Мана, орадан яна бир йил ўтиб, айнан мана шу мавзу такроран муҳокама қилинадиган вақтга етиб келибмиз.

Хўш, мавлиди шариф нишонланадими ёки йўқми?

Мен ҳозир бу ихтилофнинг ечимини топиб бермоқчи эмасман. Аммо бу мавзуга оид бўлган бошқа бир муҳим масала ҳақида сўзламоқчиман. Ҳар биримиз ҳар қандай масала ҳақида муҳокамага киришар эканмиз, зинҳор бир-биримизга нисбатан ҳурматсиз муносабатда бўлмаслигимиз керак. Бу масала барчамиз учун чиндан ҳам муҳим ҳисобланади. Ҳозир айнан мавлид масаласи қизғин муҳокама қилинаётган вақтдамиз.

Мен бу вақтда мавлидни нишонлаётган ҳар бир инсон бу ишни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган самимий муҳаббатидан келиб чиқиб амалга ошираётганига чин дилдан ишонаман. Аммо мавлидни нишонламайдиган қарши тараф ҳақида ҳам унутмаслигимиз керак. Улар ҳам ўзларича ҳақ. Улар ҳам мавлидни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари туфайли нишонламайди.

Азиз биродарлар, азиз опа-сингиллар, бу каби мавзу муҳокамасига ўтилар экан, биз бир-биримизга нисбатан меҳр-муҳаббат улашишимиз ва бир-биримизни ҳурмат қилишимиз керак. Мана шу биз учун ўта муҳим жиҳатдир. Нега дейсизми?

Қандай яшасангиз, шундай ўласиз

Онамга сўнгги сўзим

«Қуръонни нима қилдик?!»

Чунки гап барчамиз учун севимли бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида борар экан, айнан у зотнинг номлари устида биз умматлари бир-биримизга нисбатан ҳурматсизлик қила бошлаймиз. Бу ҳам камлик қилгандек, У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номлари устида бир-биримизни шунақанги хунук бир ҳолатда камсита бошлаймизки, биз умматларининг бу қилмишимизни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч қачон оқламаган бўлар эдилар. Ахир, ўзингиз ўйлаб кўринг, Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳр-шафқатли, ҳамжиҳатликни ёқлайдиган ва қалбларни бир-бирига яқинлаштирадиган зот эдилар.

Буларни мулоҳаза қилар экан, ўз-ўзимга савол бераман: У зот алайҳиссалом бизнинг мана шундай тутган йўлимиздан мамнун бўлармидилар?

Ҳозир шундай бир замонда яшаяпмизки, бир-биримизни ҳар доимгидан кўпроқ ҳурмат қилишимиз, бир-биримизга нисбатан меҳр-шафқатли бўлишимиз ва қалбан бирлашишимиз талаб қилинмоқда. Ҳозир ўтириб олиб, у ёки бу томонни бу масалада баҳсга чорлаб, инсонлар ўртасида нифоқ тарқатиб ўтирадиган ҳолатда эмасмиз. Биз бундай нарсалар билан шуғулланадиган даражада бемалол эмасмиз. Ҳозир шундай замонда яшаяпмизки, барчамиз биз учун муҳим масалаларда бирлашишимиз, бир-биримизга шафқатли ва марҳаматли бўлишимиз керак. Албатта, сиз ва мен бир, икки, боринг ана юзта масалада айнан бир фикрда бўлмаслигимиз мумкиндир. Бироқ миллионлаб масалаларда айни фикрда эканлигимизни унутдингизми? Аллоҳ таолонинг ягона илоҳлигини қабул қилганмиз, бутун коинот сарвари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳнинг расули эканликларини қабул қилганмиз, ахир. Қалбан бир-биримизга яқин бўлишимиз учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишимизнинг ўзи кифоя қилади. У зот алайҳиссалом биз учун бирдамлик воситаси бўлишлари керак, бўлиниб парчаланиб кетиш воситаси эмас. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг номларидан бир-биримизга нисбатан кескинлашиш мақсадида фойдаланмаслигимиз керак.

Лекин шунда ҳам кимдир илмий муҳокама олиб бориш учун бу масалада сўз юритса, ҳақиқатда нишонлаш керакми ёки йўқлиги ҳақида изланса, қўйиб беринг, бунинг нимаси ёмон? Аммо бу масалада дарров интернетга кириб олиб, бир-биримизга нисбатан ҳурматсизлик кўрсатиб, бир-биримизни камситиб масхаралаш, биримиз бошқасининг эътиқодига нисбатан шубҳаланиш билан муҳокамага киришиб кетишимизни ҳеч ҳам оқлаб бўлмайди. Чунки бундай йўл тутиш исломга ҳам хос эмас ва муҳаққақ, суннатда ҳам келмаган.

Шундай экан, ҳурматли биродарлар, азиз опа-сингиллар, биз ҳақиқий маънода бир-биримизни ҳурмат қилиб, ўзаро меҳр-шафқатли бўлишни, бошқалар қандай йўл тутишларидан қатъи назар, улар ҳақида яхши гумонда бўлишни ўрганамиз деб умид қилиб қоламан.

Аллоҳ таолодан ҳозирда барчамиз учун ўта муҳим бўлиб турган нарсалар: қалбларимизни очиб қўйишини, бир-биримиз ҳақимизда ижобий фикрда бўлишни, қалбан бирдам қилишини сўраб қоламан!

Аллоҳ таоло барчангизга ёр бўлсин!

(Омин)

 

Муҳаммад Ҳоблос маърузаларидан

Таржимон: Умму Муҳаммадийн

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қандай яшасангиз, шундай ўласиз

4929 22:00 31.10.2019

Онамга сўнгги сўзим

2156 19:00 26.10.2019
« Орқага