Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Саволим бор...

Мавлуд қилиш жоизми? 

19438

Савол:

Мавлуд қилиш мумкинлигига аҳли сунна ва жамоа рухсат берганми?


Жавоб:

Бу ҳақида баҳслашишни ёқтирмайман, аммо ўз фикримни айтаман, мавлуд қилмоқ бу аслида пайғамбаримизга муҳаббат қилмоқликдир. Масалан, бу ҳолат пайгамбаримиз даврларидан бошланган, масалан, саҳобиялардан бир аёл расулимиз Ғазотдан келганларида уларга хурсандлигидан, севинчидан, сизга бир назр этиб қўйганим бор деганида, агар назир этган бўлсанг, майли қилгин, деганлар, аммо бу билан айнан бу мавлуд учун далил демаймиз, лекин ишора деб билиб, Қуръони карим тиловати ёки жуда бўлмаганда суннатларга амал қилган ҳолда, устозларнинг таълимотига кўра жоиз деймиз. Жоиз бу қилиш мумкин дегани, ҳатто олимларимиздан баъзилари айнан мавлуд ҳақида китоблар ёзган, шариат доирасидагина хоҳлаган инсон қилсин, истамагани йўқ. Бу ерда энг муҳими Расулимизга муҳаббат, пайғамбаримизга муҳаббатини қандай изҳор қилишликни ҳар кимни ўзига қолдирган маъқул. Шунинг учун ҳам бу мавзуда фикр билдиришни унчалик хоҳламайман.

Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Teglar
« Орқага