Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Майамида мусулмон маҳбуслар чўчқа гўшти ейишга мажбурланяпти

1295

Эртага, 19 сентябрь куни иммигрантлар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи фаоллар ва диний ташкилотлар вакиллари Майами шаҳридаги (Флорида штати, АҚШ) ушлаб туриш маркази олдида норозилик намойиш ўтказади. 

Уларнинг айтишича, бу ердаги мусулмон маҳбуслар чўчқа гўшти қўшилган таомларни ейишга мажбурланмоқда. Ҳалол таом сўраганларга эса истеъмолга яроқсиз овқатлар берилмоқда, бунинг оқибатида маҳбуслар орасида заҳарланиш ҳолатлари учраяпти. Шундай қилиб, мусулмон маҳбуслар ё чўчқа гўшти қўшилган овқатларни ейди ёки оч қолади. 

Religion News нашрининг ёзишича, коронавирус пандемияси туфайли норозилик намойиши қатнашчилари автомобилларидан тушмайди. Қатнашчиларнинг машиналари эрталаб соат 11 да марказ олдида йиғила бошлайди. 

Марказдаги мусулмон маҳбуслар масъуллардан ҳеч қандай ёрдам ололмагач, ҳуқуқ ҳимоячиларидан ёрдам сўраган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Непал мусулмонлари зулмга қарши норозилик билдиришди

420 09:53 01.12.2020

Ҳиндистон. Бобурийлар асос солган шаҳарларнинг номи ўзгартириляпти

993 19:36 30.11.2020

Муслима аёл Нидерландия парламентига сайланмоқчи 

379 14:40 27.11.2020

Испанияда улкан қадимий мусулмонлар қабристони топилган

1302 08:20 26.11.2020

Қозоғистонда Имом Мотуридийнинг ”Тавҳид китоби” нашр этилди

409 19:35 24.11.2020

Қозоғистонда Қорилар тайёрлаш маркази очилади

583 11:05 19.11.2020
« Орқага