Янгиликлар

Майк Помпеонинг Марказий Осиё сафаридан хитойликлар жазавада

8124

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё лидерларининг маслаҳат учрашувларини уюштиришни илк марта илгари сурганда, ёдимизда, бир гуруҳ сиёсатчилар бу ташаббусга Россиядан ҳам кўра кўпроқ Хитойнинг реакцияси муҳимлиги, Чин мамлакати Марказий Осиёда якдиллик ва қанақадир умумий қадриятлар асосида интеграция жараёнига яхши қарамаслигини қайд этишган эди.  

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга ташрифи, шу жумладан, Ўзбекистонда C5+1 форматида минтақа давлатлари ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди. Барча учрашувлар протокол доирасида кечди, умумий ва шаблон позициялар илгари сурилди. Қанақадир супер ташаббус ёки таклиф ҳам илгари сурилмади.

Аммо Майк Помпео Марказий Осиёда туриб Хитойнинг жиғига тегадиган ишларни қилди. Аввало, Қозоғистонда хитойлик этник қозоқлар оилалари вакиллари билан учрашди. Кейин Тошкентдаги матбуот анжуманида Хитойнинг Марказий Осиёдаги таъсирига бағишланган саволга дипломатик тарзда жавоб берди. Хитойни тўғридан-тўғри айбламади, шунчаки Америка бизнеси билан ишлаш Марказий Осиё учун яхши эканлигини қайд этди. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири эса ўз навбатида Ўзбекистон, шу жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари барча қудратли давлатлар билан тенг ҳуқуқ асосда ҳамкорлик қилиши, минтақа державалар учун рақобат майдони бўлмаслиги ҳамда минтақанинг ҳар бир давлати ўз миллий манфаатларидан келиб чиқиб иш тутишини қайд этди. Дипломатик жавоб.

Аммо Хитойнинг Тошкентдаги элчихонаси эрталабдан Майк Помпеога ташланибди (https://podrobno.uz/cat/uzbekistan-i-kitay-klyuchi-ot-budushchego/posolstvo-knr-v-uzbekistane-raskritikovalo-pompeo-za-popytki-vbit-klin-mezhdu-kitaem-i-stranami-tsen/). Элчихона вакилларининг тилидан анчагина қўпол ва хунук баёнот берган. Бу баёнот Пекиндан янграса ҳам майли эди. Шундоққина Тошкентда янграяпти. Помпеонинг мазкур Евроосиё сафарининг асосий мазмуни “иғвогарлик ва туҳмат”дан иборатдир, дейишган хитойлик дипломатлар. 

Назаримизда, хитойлик дипломатларнинг бунчалик жунбушга тўла сўзлари АҚШдан кўра Марказий Осиё мамлакатларига қаратилган кўпроқ. Шунинг учун ҳам Хитой билан иқтисодий, сиёсий ва бошқа муносабатларда эҳтиёткорлик асосий мезон бўлиши керак.

Қобил Хидиров,
журналист

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Карантин қачон тугайди?

601 21:00 07.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

632 17:30 07.04.2020

Гулбаҳор Саидганиева: ЕОИИга аъзо бўлиш инвестицион муҳитга салбий таъсир кўратади

365 18:35 06.04.2020

Коронавирус манзаралари ва сўнгги маълумотлар

1228 13:29 06.04.2020

Карантин чоралари кучайтирилди.. Энди катта шаҳарларда велосипед ҳайдаш ҳам тақиқланди

1087 10:13 05.04.2020

ЎЗКОМНАЗОРАТ: Интернет фирибгарлари ўйлаб топган лотореяларга ишонманг!

468 20:30 04.04.2020
« Орқага