Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Маймун чечаги ҳақида батафсил: у нима ва қандай юқади?

5279

Хабарингиз бор, охирги пайтларда дунё ахборот воситаларида маймун чечаги деб аталмиш касалликнинг кенг тарқалаётгани ҳақида кўп ёзиляпти. Коронавирус деган балодан энди қутилдик, деб турган инсоният олдини яна бир синов тўсяптими? Бу қандай касаллик бўлди? У қандай йўллар билан тарқалади? Уни даволаш, олдини олиш мумкинми? Яна дунё бўйлаб карантин бошланадими? Бу каби саволлар кўпчиликни қизиқтириши табиий. Интернетдаги манбалар асосида тайёрлаган қуйидаги мақолада бу каби саволларга батафсил жавоб олишингиз мумкин...

Бу янги касалликми?

Энг кўп учрайдиган саволлардан бири, бу – "маймунчечак янги касалликми?"  

Йўқ!

Маймун чечаги янги касаллик эмас. 1958 йилда маймунларда аниқланган, одамларда эса илк ҳолат 1970 йилда Конго Демократик Республикасида кузатилган. 1958 йилда тадқиқот лабораториясида маймунларда чечакка ўхшаш эпидемия аниқланган ва шу сабабли касаллик маймунчечак номини олди. 

Марказий ва Ғарбий Африкадаги тропик ўрмонларга эга 11 мамлакатда, айниқса, Нигерия ва Конго Демократик Республикасида кузатилган касалликнинг частотаси аниқ маълум эмас. 

Африкада ҳар йили бир неча юзлаб ҳолатлар қайд этилади. Касаллик вақти-вақти билан Африкадан бошқа қитъаларда ҳам одамлар (ёки ҳайвонлар) томонидан юққани кузатилади.

Нега энди эътиборни тортди?

Шу пайтгача Африкадан ташқаридаги барча ҳолатлар “қора қитъа”дан келган одамлар (ёки ҳавонлар) томонидан юққани маълум эди. 

Бироқ сўнгги ҳафтада Африкадан ташқарида ҳам касаллик сони ортиб кетгани сабабли, бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва фан оламининг эътиборини тортди. 

Касалликнинг қўзғатувчиси нима?

Маймун чечаги, бу – чечак вирусига тегишли ДНК вируси. Ғарбий Африка ва Марказий Африка (Конго ҳавзаси) иккита кичик турига эга. Ғарбий Африкада Конго турига қараганда енгилроқ кечади. 

Ҳозирги вақтда генетик таҳлиллар тугалланмаган бўлса-да, Африкадан ташқарида кузатилган ҳолатлар Ғарбий Африка кичик тури бўлиши тахмин қилинмоқда. 

Қандай тарқалади?

Маймунларга қараганда бу вирус каламуш, сичқон каби кемирувчиларда тез-тез учрайди ва улардан одамга юқади. Бемор билан яқин алоқада бўлиш ёки вирус жойлашиб олган кийим, сочиқ ва чойшаблардан фойдаланиш натижасида ҳам юқади.

Вирус соғлом одам тансига тери, шиллиқ пардалар (оғиз, бурун, кўзлар) ёки нафас олиш тизимидаги кўринмас ёриқлар – чизишлар орқали киради. Инсондан одамга юқиши катта нафас йўлларининг томчилари орқали юқиши мумкин. 

Касалликнинг узоқ масофаларга бора олмайдиган катта томчилар орқали юқиши юзма-юз, узоқ муддатли ва яқин алоқалар орқали содир бўлади.

Белгилари ва аломатлари қандай?

Маймун чечаги иситма, бош оғриғи, чарчоқ, кенг тарқалган тана оғриғи, шишган лимфа тугунлари ва тери лезёнлари (тошма) сабаб бўлади. Лимфа тугунларининг шишиши маймунчечакнинг энг муҳим белгиси бўлиб, уни чечак, сувчечак ва қизамиқдан ажратиб туради. 

Шикоятлар вирус билан алоқа қилгандан кейин ўртача 6-13 кун ўтгач пайдо бўлади. Касалликнинг дастлабки 5 кунида иситма, кучли бош оғриғи, лимфа тугунларининг шишиши, бел оғриғи ва ўта заифлик кузатилади, иситма бошланганидан кейин 1-3 кун ичида терида тошмалар пайдо бўлади. 

Кафтлар, оёқлар, оғиз ичидаги, жинсий аъзолар ва кўзлардаги жароҳатлар қобиқ ва тушиш билан йўқолади. 

Ташхис қандай қўйилади?

Маймун чечагига гумон қилинган ҳолларда, аломатлари бўлган одамлар ўтган ой ичида хавфли ҳудудларга борганми ёки шунга ўхшаш аломатлари бўлган одамлар билан яқин алоқада бўлганми, буни аниқлаштириш керак. 

Қон намуналари билан ташхис қўйиш мумкин бўлмаган касаллик ПЦР билан аниқланмайди, чунки у қонда жуда қисқа вақт қолади.   

Маймунчечак ўлимга олиб келадими?

Маймун чечаги одатда 2-4 ҳафта ичида ўз-ўзидан даволанади. Бироқ, иммунитет танқислиги бўлган одамларда ва ёш болаларда касаллик оғир ўтиши мумкин. Умуман олганда, касалланганларнинг 3-6 фоизи, асосан, ёш болалар вафот этади. 

Касалликнинг Марказий Африка кичик турининг ўлим даражаси 11 фоизгача етиши мумкин бўлса-да, ҳозирги ҳолатларга сабаб бўлган Ғарбий Африка кичик турининг ўлим даражаси 1 фоиздан паст даражада қолмоқда.

Чечакка қарши эмлаш касалликдан ҳимоя қиладими? 

Маймунчечак учун кенг қўлланиладиган дори мавжуд бўлмаса-да, ҳолатлар сидофовир ва бринсидофовир каби фаол моддалар билан назорат қилинган. 

Африкадаги тажрибаларга асосланиб, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти чечакка қарши эмлаш маймун чечакдан 85 фоизгача ҳимоя қилишини маълум қилди. Аммо чечакка қарши эмлаш 1980 йилдан бери, бутун дунё бўйлаб касаллик тугаши сабабли қўлланилмайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

356 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

584 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

802 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

485 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

356 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2492 12:50 30.11.2022
« Орқага