Маййитдан нажосат чиқиши эҳтимоли бўлса, нима қилинади? (Шайх Бутий)

05:05 03.08.2019 787

Савол:

– Биз Ҳазрамавтда яшаймиз. Биз томонларда бирор киши вафот этса, уни ювиб, кафанлангач, масжидда эмас, маййит чиқадиган хонадоннинг ўзида жаноза намози ўқиймиз. Агар масжидга олиб борадиган бўлсак, маййитдан нажосат чиқиб кетиши мумкин, деб шундай қилинади. Маййитдан нажосат чиққандан кейин, унга жаноза намози ўқиб бўлмайди, деган гап борми?

Жавоб:

– Агар бирор киши вафот этса, аввало, ювиб-тараб, кафанланади. Маййит кафанлангандан сўнг ундан нажосат чиқишининг аҳамияти йўқ. Унга бемалол жаноза намози ўқиш мумкин.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий
"Сараланган фатволар"

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!