Илм

Маййитга намоз ўқиш тўғрисида фасл

745

Маййитга намоз ўқишга энг авло киши – агар ҳозир бўлса, султондир. Агар у бўлмаса, қози ҳақлидир. Агар уям ҳозир бўлмаса, маҳалла имомининг ўтиши мустаҳаб. Ундан кейин маййитнинг валийси ўтади. Валийлар никоҳда зикр қилинадиган тартибда бўлади.

Агар валий ё султондан бошқа киши ўқиган бўлса, валий уни қайта ўқийди. Агар валий ўқиган бўлса, ундан кейин бошқа кишининг жаноза ўқиши жоизмас. Агар маййит жаноза ўқилмай кўмилган бўлса, намозни қабрига қараб ўқилади. Бу намоз маййит қабрида титилгунча бўлган муддатгача ўқилади.

Жаноза намози такбир айтиш билан бошланади. Унинг ортидан сано айтилади. Сўнг такбир айтиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ўқилади. Шундан кейин яна бир такбир айтиб ўзи, маййит ва мусулмонлар ҳаққига дуо қилади. Охирида яна бир такбир айтиб, салом берилади. Чунки Пайғамбар алайҳиссалом охирги ўқиган намозларида тўрт такбир айтганлар, бундан олдингилари мансух бўлган. Агар имом беш такбир айтса, муқтадий унга эргашмайди. Киши имом бир ёки икки такбир айтгандан сўнг етиб келса, то унинг ҳузурида имом бошқа такбир айтмагунча такбир айтмайди.

Эркак ё аёлга жаноза ўқиётган киши маййитнинг кўкраги тўғрисида туради. Маййитга улов устида жаноза ўқилса ҳам жоиз. Жаноза намозида бошқа ўтишига изн беришнинг зарари йўқ. Жамоат масжидида маййитга намоз ўқилмайди.

Чақалоқ туғилгандан кейин йиғлаб кейин ўлса, унга исм қўйилади, ғусл қилиб намоз ўқилади. Агар йиғламаса, бир бўлак матога ўралади, жаноза ўқилмайди.

Агар бир сабий ота-онасининг бири билан асир олинса ва ўлиб қолса, унга жаноза ўқилмайди. Илло, ақли ишлаб Исломни қабул қилган бўлса ёки ота-онасидан бири Исломга ўтган бўлса, жаноза ўқилади. Агар сабий билан бирга ота-онаси асирга олинмаган бўлса, бу ҳолда унга намоз ўқилади. Агар кофир вафот этса ва унинг мусулмон валийси бўлса, маййитни у ғусл қилиб, кафанлаб кўмади.

"Енгил фиқҳ" китоби
Мубашшир Аҳмад

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эътикоф

357 13:55 30.08.2019

Ўзига вожиб қилиб олган рўзалар хусусида фасл (Енгил фиқҳ)

218 14:00 29.08.2019

Рўзадаги баъзи ҳукмлар (Енгил фиқҳ)

219 14:15 28.08.2019

Рўзада қазо ва каффоратни вожиб қиладиган ишлар боби (Енгил фиқҳ)

256 14:00 27.08.2019

Ҳилол кўриш ҳақида фасл (Енгил фиқҳ)

440 14:00 26.08.2019

Рўза китоби (Енгил фиқҳ)

237 14:00 24.08.2019
« Орқага