Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мазҳабсизлик фикрини рад қилиш (23-қисм)

338

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(Давоми, боши мана бу ерда)

Тўртинчи фасл

Мазҳабсизлик фикрини рад қилиш

Аслида мазҳабсизликка қаратилган чақириқ олимларнинг юрагига оғир ботадиган, ҳақдан узоқлашиб, ботилга бериладиган даъватлардан биридир. Асирлар ўтса-да, шаклан ўзгармаган иддаодир. Аслида ушбу мазҳаблар исломнинг мағзи ва жавҳари эканига барча ислом уммати иттифоқ қилиб келган. Зеро мазҳаблар китоб ва суннатни маҳкам тутиш йўлини осонлаштириб, мусулмонларга барча диний аҳкомларини кўрсатиб берган йўлдир. Қуйида мазҳабсизлик тарғиботчилари келтираётган иддаоларига бир қанча жавоблар келтирамиз: 

1. Албатта саҳобалар ва уларга эргашган шарафли авлод тақлидга иқрор бўлган, уни инкор қилмаган эдилар. Улар орасида Ибни Масъуд ва Ибни Аббослардан фатво олмагунича хотиржам бўлмайдиганлари ҳам бор эди. Саҳобаларни мана шу каби тақлид йўлидан юрганини қайси илм аҳли инкор қила олади. Тарихдан биламизки, Ироқ аҳлининг кўпчилиги узоқ замонлар Ибни Масъуднинг мазҳабига ҳатто унинг вафотидан кейин ҳам эргашдилар. Бу иш унинг шогирдлари орқали амалга оширилиб бирорта илм аҳли инкор қилмаган эди. Айни шу вақтнинг ўзида эса ҳижозликлар Ибни Умар ва унинг шогирдларига тақлид қилар, эргашар эдилар.

Маккаи мукаррама шаҳрида икки буюк имом Ато ибни Рабоҳ ва Мужоҳидлар фатво илмида пешво эдилар. Халифа томонидан қўйилган жарчи одамлар орасида “мазкур икки шахсдан бошқа ҳеч ким фатво бермасин” деб жар чақирар эди. Мазкур  тақлид масаласида тобеин уламоларининг бирортаси халифага ҳам ёки ушбу имомларнинг ўзларига ҳам ҳеч қандай эътироз билдирмаган эдилар. 

2. Тақлид масаласини маломат қилиб, қоралаб нозил бўлган ояти карима ва ҳадиси шарифлар залолат ва нафси ҳавога тақлид қилиш ҳақидадир. Демак оятлардаги маломат қилинган тақлид бу  -жоҳилият замонидаги кофирларни ўз ота-боболарининг куфр ва ширк амалларига  кўр-кўрона тақлид қилишлари, ҳаққа бўйинсунмаганликлари ҳақида эди. Бу ерда расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин юзага келган фиқҳий тақлиднинг устида гап бормаяпти. Тақлид ҳақидаги оятлар кофирлар ҳақида бўлиб уларни жаҳаннам азоблари билан қўрқитар эди. Шунинг учун мазкур ояти карималар муқаллид (тўрт фиқҳий мазҳабнинг бирига эргашувчи одам) ҳақида эмас. Чунки у муқаллид Аллоҳ таолога куфр келтирмаган, балки иймон соҳибидир. 

3. Мазҳабга эргашмайдиганларнинг даъвосича улар китоб ва суннатни маҳкам тутадилар. Чунки мазкур икки асосни маҳкам тутиш хатолардан маъсум (хатога юз тутмаслик, тўғри экани кафолатланган) бўлган асосни ушлашдир. Шунинг учун бирор бир мазҳабга эргашиш маъсум асосни ташлаб кафолати йўқ бўлган нарсага тобеъ бўлишдир. Уларнинг бу фикрларига шундай жавоб берилади: 

“Бу ердаги маъсумлик  (хатолардан сақланиш) кафолати Аллоҳ таолонинг каломи ва расулуллоҳ алайҳиссаломнинг суннатлари хусусидадир. Аммо мусулмонларнинг ушбу манбаларни тушуниш даражаси улар гарчи олим, мужтаҳид ёки илмсиз, жоҳил одам бўлса ҳам бузилишлардан кафолатланган эмас. Уларнинг тушуниш ҳолатлари хато бўлиши мумкин. Аммо насс маънога далолат қилишда қатъий  далолат бўлсагина, уни маъсум дея оламиз”.         

Шунингдек, уларни яна бир ўринсиз даъволари мавжуд бўлиб у қуйидагичадир:

“Мазкур мазҳаб етакчилари Китоб ва Суннат доирасидан чиқиб кетиб ўзларининг нафси ҳавоси фикрларини гапирганлар. Шунинг учун ҳам расул алайҳиссаломни кўрсатган йўллари бошқа, мазҳабчиларнинг айтаётганлари бошқадир. Биз шунинг учун ҳам маъсумлик кафолати бўлмаган мазҳаблардан узоқ бўлиб расулуллоҳнинг йўлларига яқин юрамиз. Чунки расул алайҳиссаломнинг йўллари кафолатгандир. Мазҳаблар эмас”.

Аммо бу гапларнинг ҳаммаси мазҳабларга қаратилган туҳмат ва ёлғондир. Мазҳабларнинг суянган асоси айнан Китоб ва Суннатдир.

4. Уларнинг “саҳоба ва улардан кейингилар мазҳаблар тузилмасларидан аввал қайси йўлда бўлган эди?” деган эътирози саволига шундай жавоб берамиз:

Албатта саҳобаларининг барчаси ҳам бирдек аҳли фатво  (фатво бериш малакасидаги) эмас эдилар. Улариниг ҳаммасидан ҳам шаръий ҳукмлар олинмайди. Фатво аҳли бўлиш учун бир қанча талаблар мавжуд эди. Бунинг учун Қуръони каримни ёдлаган бўлиши, унинг носих, мансухларини фарқлай олиши, муҳкам, муташобиҳ ва қатор томонларини ажрата олиши талаб қилинар эди. Шунингдек, илм даражасига етмаган одам истинбот ва ижтиҳод даражасидаги одамдан сўраб билиши зарур бўлган. Мана шу иш айнан тақлиднинг ўзидир. Шунинг учун ҳам саҳобалар, тобеинлар ва улардан кейинги мужтаҳид алломалар замони тақлиднинг мавжудлиги борасида бир-биридан фарқ қилмайди. Саҳобаларнинг илмсизлари ўз ораларидаги ижтиҳод ва истинбот малакасидаги бошқа саҳобаларга тақлид қилар эдилар. Тобеин ва улардан кейингилар ҳам шу йўлдан юрдилар. Имом Абу Ҳанифа, имом Шофеий, ва имом Аҳмад кабилар мана шу мужтаҳид алломаларимиздандир. Ўз навбатида мазкур алломалар аввалги тобеинларга тақлид қилгани ва тобеинлар эса саҳобаларга тақлид қилганидек, кейингилар учун мазкур мужтаҳидларга тақлид қилиш, эргашиш жоиздир.      

Бу худди ибни Аббос ва ибни Масъуд каби мужтаҳид саҳобаларга бошқа саҳобаларни тақлид қилгани кабидир. 

5. Фиқҳий китобларнинг асосини ташкил қиладиган жуда кўп аҳкомларни четга сураётганларнинг иши қизиқдир. Улар бу иддаони мазҳаблардан воз кечиш керак, деган даъво билан қилмоқдалар. Уларнинг фикрича, исломнинг мазмун-моҳияти жудда оддий, енгил бўлиб, ҳар қандай илмсиз аъробий ҳам дарров англаб олар эди. Чунки расул алайҳиссаломнинг олдиларига келган аъробий у зотнинг жавобларини дарҳол тушунган ва “Аллоҳга қасамки бунга қўшимча ҳам қилмайман, бундан камайтирмайман ҳам” деган эди. Шундай экан, бугунги мазҳаблардаги мураккаб масалалар қаердан келиб қолди?! 

Биз уларнинг бу иддаоларига қуйидагича жавоб берамиз:

Агар исломнинг барча аҳкомлари аъробийга берилган жавоб каби саноқли масалаларгагина боғлиқ ва чегараланган бўлганида муҳаддисларимиз ўз девонларига жамлаган минг-минглаб ҳадиси шарифлар ворид бўлмаган бўлар эди. Ҳа, мазкур девонларга жамланган ҳадиси шарифлар мукаллафлар (мўмин-мусулмонлар)нинг барча фаолиятини қамраб олади. Яна шуни ҳам билиб олишимиз зарурки, Исломнинг шараф пайғамбари асҳобларига исломни талқин қилганлари бир бўлак ва у зотнинг умматларига таълим берганлари яна бир бошқа масаладир. Чунки талқин қилиш узоқ вақт ва махсус тайёргарликни тақозо қилмайди. Аммо таълим эса шу нарсани тақозо қилади. Зеро расул алайҳиссалом шунинг учун ҳам айрим саҳобаларни одамларга динидан таълим беришлари учун бошқа жойларга элчи қилиб жўнатар эдилар. У саҳобаларга маҳаллий одамлар мурожаат қилар ва уларга тақлид қилар эдилар. Муоз ибни Жабални Яманга ва яна бошқа саҳобаларни бошқа жойларга жўнатганлари маълум ва машҳурдир. Чунки шаръий аҳкомлар жуда кўп бўлиб уларни расулулоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам қисқа вақтда ўргата олмас эдилар. 

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) (20 қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

459 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

353 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

237 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

982 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

185 15:44 27.01.2021
« Орқага