Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мазҳабсизлик ғоясини рад қилиш (24-қисм)

371

Тўртинчи фасл

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

6. Уларнинг иддаосича қабрга қўйилган одамдан мазҳаби ҳақида сўралмайди.

Ушбу кесатма гапга қуйидагича жавоб қайтарамиз. Қабрдаги икки фариштанинг савол қилиши ҳақидаги ҳадиси шариф мўмин-мусулмоннинг зиммасидаги барча вожиб ва мажбуриятларни қамраб олмаган. Икки фаришта савол қилмаган масалалар шариатда йўқ дегани эмас. Бундай дейишга Китоб ва Суннатда бирорта далил келмаган. Қани айтингларчи, икки фариштани қабрдаги саволи орасида маййитнинг бўйнидаги қарзлари айтилганми? Ёки ношаръий муомалотлари, савдо-сотиқдаги нотўғри ишлари сўралмайди-ку! 

Ҳадиси шарифларда келган икки фариштани қабрдаги саволига келсак, улар Ислом динининг асосини ташкил қиладиган умумий саволларни сўрайдилар. Зеро, мўмин-мусулмонларнинг зиммаларида вожиб бўлган кўрсатма ва шаръий вазифалар икки фариштанинг савол қилган мавзуларидан кўра кенг ва каттароқдир. Ҳа, аслида юқоридаги келтирилган иддаоларни илм аҳлларининг ҳузурида бирор қиймати йўқдир.

Биз ушбу иддао соҳибларини “Китоб ва Суннатдан тўғридан-тўғри ҳукм оламиз” деган фикрини рад қилиб шундай деймиз: “Келинглар, фараз қиламиз. Омма мусулмонларнинг олдига Китоб ва Суннатни (ҳадиси шариф тўпламлари) териб қўямиз. Одамларга: “Марҳамат динингизнинг ҳукмларини мана шулардан чиқариб олинглар”, деймиз. Қани, улар шундай қила оладиларми? Шубҳасиз, натижа гандираклаш, илмсизлик, жоҳиллик ва динни ўйин қилиш бўлади, холос.

Шунинг учун ҳам алломаларимиз “ҳадиси шариф тўпламларининг барчаси тўлиқ бўлган тақдирда ҳам, бунинг ўзиёқ мукаммал, тўғри фатво чиқишига етарли эмас...” дейдилар. Чунки фатво бериш каби ўта масъулиятли ишда олимнинг истинбот ва баҳс-мунозарани муносиб аҳли (лойиқ уламо) бўлиши талаб қилинади. Кимда ушбу даража бўлмаса у илм ва ижтиҳод аҳлидан сўраб билиши зарудир. Ҳолбуки, бу жоҳиллар ҳукмларни истинбот қилиш, далилларни тушиниш ва тафсир қилиш илмларини билмайдилар. Бу ҳам етмаганидек, улар “шаръий далиллар турганида бирорта уламога эргашиш ва тақлид қилишнинг ҳожати йўқдир”, демоқдилар. 

Аммо улар шаръий далилларни чуқур идрок этиш учун мужтаҳид алломалардан ҳам кўпгина талаблар талаб этилишини билсалар эди. Агар шундай бўлганида улар ҳозирги юзаки ва жоҳилона фикрларини гапирмас эдилар

Айтиб ўтганимиздек, бирор бир масала ҳақида кўпгина шаръий  далилларнинг мавжуд бўлиши у ҳукмни билиб олиш учун етарли эмас. Бунга мисол қилиб икки савдо қилувчи одамни келтиришимиз мумкин. Уларнинг савдосига доир кўпгина ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Шундай бўлса-да ушбу икки савдолашган одамлар шаръий асосларни тушунмаса, истинбот ва ижтиҳод талабларига жавоб беролмасалар, савдоларининг жоиз ва ножоизлик, саҳиҳлик ва саҳиҳ бўлмаслик томонларини фарқлай олмайди. Демоқчимизки, шундай масалалар борки, улар ҳақида бир қанча оят ва ҳадиси шарифлар ворид бўлган. Аммо уларни етарли даражада мавжуд бўлишининг ўзи шаръий аҳкомларнинг ечими дегани эмас.

Мужтаҳидлик масъулиятини билмайдиган бугунги мазҳабсизларнинг сўзларига қарасангиз, гўёки мужтаҳид алломаларимиз ўз ижтиҳодларини ўз фикри ва тасаввурларига суяниб амалга оширганлар. Гўёки шаръий асослардан узоқлашиб кетганлар. Улар мазкур алломаларимиз ўз ижтиҳодларини тўлиқ Китоб ва Суннатга асослаб боришларини қаёқдан ҳам билсинлар! Бу ҳақда имом Шофеий шундай деганлар:

“Аллоҳ таоло расул алайҳиссаломдан кейин бирор кимсага ўзидан аввал ўтганларнинг илмидан ташқари гапиришга изн бермади. У илм Китоб ва Суннатдан ҳамда саҳобалар ижмоси ва асарларидан иборатдир. Мана шуларга асосланган қиёс ҳам ушбу илмдандир. Қиёс учун ҳам асос бўлмоғи керак. У асос Аллоҳнинг китобидаги аҳкомларни, уларнинг фарзлари, одоблари, носиҳ ва мансухлик томонлари, умумий, хос  ҳамда иршодий томонларини чуқур билишдир”

Имом Шофеий айтганларидек, қиёс шаръий ҳукмларни истинбот қилишдаги энг ёрқин усулдир. Шунинг учун у Китоб ва Суннат ҳамда саҳобаларнинг фикрларига асосланган бўлиши керак.

Аммо қайси одам шаръий масалаларда Китоб ва Суннатдан айро ҳолатда ижтиҳод қилса, у ўз фикрини гапирган бўлиб, унинг сўзига эргашиб бўлмайди. 

Сўзимиз сўнгида айтамизки, ушбу иддао (Китоб ва Суннатдан тўғридан тўғри ҳукм олиш) мантиқан шариатдан йироқдир. Чунки Китоб ва Суннатга мурожаат қилиш учун ўзида ижтиҳод шартлари тўлиқ бўлган мужтаҳид одам бўлиши зарур. Шундай бўлганидан кейин қайси бир одамда ижтиҳод шартлари тўлиқ топилмаса, у одам фиқҳий мазҳаблардан бирига эргашиши зарур бўлади. Бу сўзимиз қуйидаги ояти каримага ҳам мувофиқдир:

“(Эй, Муҳаммад,) Сиздан олдин ҳам фақат (Сиз каби) кишиларнигина (пайғамбар қилиб) юбориб, уларга ваҳий нозил этиб турганмиз. Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангизлар, аҳли зикрлардан (яъни Таврот ва Инжилни биладиганлардан) сўрангизлар!” (Наҳл, 43).

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) (20 қисм) (21-қисм) (22-қисм) (23-қисм) (24-қисм)

“Экстремистик ғояларни инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳид

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

477 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

365 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

255 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1014 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

193 15:44 27.01.2021
« Орқага