Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Мазҳабсизлик тарафдорларининг шубҳалари (21 қисм)

524

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар”

(Давоми, боши мана бу ерда)

Иккинчи фасл

Мазҳабсизлик тарафдорларининг шубҳалари таърифи 

Мазҳабсизлик тарафдорларининг фикрлари қуйидаги гумонларга  асосланади:

1. Шубҳасиз, мазкур мазҳаблар динда янги пайдо бўлган бидъатлардир. Аслида динимизда бу мазҳабларнинг ҳеч қандай қиймати йўқдир. 

2. Аллоҳ ва унинг расули мазҳабларнинг бирортасига эргашишни вожиб қилмаган. Шунингучун мусулмон одамга мазҳаблардан бирортасига кўрларча эргашиш лозим эмас. Агар бирор мусулмон шундай қилса, у мутассиб ва кўр тақлидчидир. 

3. Биз Китоб ва суннатга ҳамда саҳобалар ва салафи солиҳларнинг тутган йўлига эргашамиз. Чунки улар Китоб ва суннатга қайтар эдилар. Китоб ва суннатда далил бўлмагандагина ўзлари ижтиҳод қилар эдилар.

4. Ҳар бир мусулмон Китоб ва суннатга тўғридан-тўғри эргашиши шартдир. Ҳукмларнинг ечимини ушбу икки манбадан чиқариб олишлари керак. Борди-ю Китоб ва суннатда ёки салафларнинг сўзида бирор масаланинг ечимини тополмаган тақдирдагина заруратан уламоларнинг сўзига мурожат қилиш зарур бўлади. 

5.  Тақлидчилар маҳкам тутиб олган ушбу мазҳаблар мавжуд бўлмаган пайтларда мусулмонлар қайси йўлда эдилар? Тақлидчилар мазҳаб имомларининг сўзларини шаръий далил сифатида қабул қиладилар. Мазкур мазҳаблар шаклланмасидан аввал одамлар залолат йўлида юрганмиди? Бу саволнинг таъкидланган жавоби улар шубҳасиз мазҳабларсиз ҳам ҳидоят йўлида эдилар. Турган гапки ҳидоят йўли Китоб ва суннат ҳамда саҳобаларга эргашиш биландир. Фалончининг сўзи, фалончининг фикри демасдан Аллоҳ ва расулининг сўзини, улардан кейин эса саҳобаларни сўзини бошқа ҳамма сўзлардан устун қўйишдадир.     Шунинг учун ҳам мазкур мазҳабларни маҳкам тутишнинг ҳеч қандай эҳтиёжи йўқдир.

6. Аллоҳ ва унинг расули тақлидни танқид қилгандир. Муқаллидни (бирор мазҳабга тақлидан эргашиш) залолат аҳли деб таърифлагандир. Демак, Китоб ва суннатни тақозосига қарасак, муқаллидлар ким бўлишидан қатъи назар, залолат аҳлидир. Агар ундай эмас десак, Китоб ва суннат нотўғри бўлиб чиқади. Албатта Китоб ва суннат ҳақ, тақлидчилар эса ноҳақдирлар. 

7. Албатта Китоб ва суннатга тобе бўлиш маъсумга (сақланганлик кафолати бор) тобеъ бўлишдир. Аммо мазҳабларга тобеъ бўлиш эса ундай эмас (мазҳаблар маъсум эмас).

8. Мазҳаб китобларида битилган масалалар мужтаҳид ва  уламоларни китоб ва суннатга боғланган шахсий фикр-у мулоҳазаларидир.  

9. Исломнинг мазмун моҳияти осон ва лўндадир. Уни ўша замондаги оддий аъробий ҳам тушунар ва “Аллоҳга қасамки шунга бирор қўшимча қилмайман” деган эди.  Энди мазкур мазҳаблар келтираётган оғир ҳукмлар қаёқдан олиняпти?

10. Ҳаммага маълум бўлган ҳақиқат шуки, мусулмон одам қабрга қўйилганида фаришталар ундан фиқҳий мазҳаби ҳақида савол қилмайдилар. Демак, бу ҳолат ҳам уларнинг мазҳабга эргашиш ҳақидаги сўзларини ботил эканини кўрсатади. 

Ушбу эътирозий фикрлар уларнинг мазҳабларга эргашиш нотўғри эканини хаспўшлашга қаратилган иддаоларидир.

(Давоми бор) (1-2 қисм) (3 қисм) (4 қисм) (5 қисм) (6 қисм) (7 қисм) (8 қисм) (9 қисм) (10 қисм) (11 қисм) (12 қисм) (13 қисм) (14 қисм) (15 қисм) (16 қисм) (17 қисм) (18 қисм) (19 қисм) 
(20 қисм)

“Экстремистик ғояларни  инкор қилишда шаръий далиллар” китобидан.

Таржимон: Тоҳир Воҳидов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда коронавирусни 1 дақиқада йўқ қиладиган спрей ишлаб чиқилди

468 20:00 27.01.2021

Ҳадис илми: Имом саҳобаларни хабарга хилоф қилиши

101 19:30 27.01.2021

ЙПХ ходими бошқарган “Зил” ағдарилиб кетган

361 19:00 27.01.2021

Масофавий ва анъанавий таълим: ютуқлар, камчиликлар ва хулосалар

251 17:52 27.01.2021

Швейцарияда насронийлар камайиб, мусулмонлар кўпайяпти

1006 16:44 27.01.2021

Ўзбекистонда кўнгиллилар коронавирусга қарши эмланмоқда

192 15:44 27.01.2021
« Орқага