Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мехикода метрокўприк қулаб тушди (фото)

283

Мексика пойтахти Мехикода метрокўприкнинг қулаб тушиши оқибатида камида 23 киши ҳалок бўлди, 65 киши жароҳат олди.

Ҳодиса 3 май куни кечқурун, маҳаллий вақт билан соат 22:30 ларда юз берган: метронинг 12-линиясида, “Оливос” ва “Тесонко” станциялари ўртасидаги кўприк кутилмаганда қулаб тушган. Ўша пайтда кўприк устидан поезд ўтаётган эди. Бир неча автомобил қулаган кўприкнинг остида қолиб кетган. Ҳодиса жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб келди.

El Universal нашрининг ёзишича, 2017 йилдаги зилзиладан кейин қулаган эстакадада ёриқлар пайдо бўлган эди. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

УЛАШИНГ:

« Орқага