Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мексика-АҚШ чегарасида 4 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди

2768

Ўзбекистоннинг тўрт нафар фуқароси Мексикадан ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтаётган вақтда Америка хавфсизлик кучлари томонидан Аризона штатида қўлга олинган.

Ҳибсга олинганларнинг сўзларига кўра, уларнинг мақсади Нью-Йорк ва Филаделфияга етиб олиш бўлган. Мексикага эса улар  Туркия орқали етиб борган.

Айни пайтда Қўшма Штатлардаги Аризона штатининг Юма ва Мексика ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб ўтаётганлар орасида Юмадан 7000 миль узоқликда жойлашган Ўзбекистондан келган муҳожирлар кўпчиликни ташкил қилмоқда.

Мазкур минтақада Колорадо дарёсидаги сув Морелос тўғонида унчалик чуқур бўлмагани учун АҚШни кесиб ўтиш бироз осон.

Жорий йилнинг 7 октябрида ҳам АҚШга ноқонуний кирган уч нафар одам Ўзбекистон паспорти билан чегара деворидаги бузилиш жойида турган чегара қўриқчисига таслим бўлишган.

Президент Трамп даврида қурилиши бошланган, лекин Байден томонидан тўхтатилган чегара деворидаги бўшлиқлар ҳам ноқонуний муҳожирлар учун чегарани бузиш учун қулай жой бўлиб қолмоқда. Байденнинг девор қуришни тўхтатиш ҳақидаги қарори ноқонуний иммиграциянинг кучайишига сабаблардан бири бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

740 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

351 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

518 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

927 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

673 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1473 17:20 02.02.2023
« Орқага