Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мексика “журналистхўр” мамлакатга айланиб қолди

514

Сонора шимолида мухбир Хуан Аржон Лопеснинг жасади топилди.

Мамлакат шимолидаги Сонора штатида Хуан Аржон Лопеснинг жасади топилганидан сўнг, йил бошидан буён Мексикада ўлдирилган журналистлар сони 14 нафарга етди. 

Штат бош прокурори Клаудия Индира Контрерас Кордоба матбуот анжуманида A Que Le Temes газетаси мухбири Лопес 9 августдан бери бедарак йўқолганини айтди.

62 ёшли Лопеснинг ҳамкасблари ва оила аъзолари уни охирги марта 8 август куни кўрганини айтишган. 

Лопеснинг ғойиб бўлгани ҳақида маълум бўлгач, расмийлар қидирув гуруҳи туздилар. 

Мексикада матбуот вакилларига қарши зўравонлик тўлқини тўхтовсиз давом этмоқда. Журналист Хосе Луис Гамбоа 10 январ куни Веракрус штатида ўлик ҳолда топилди. 

Мамлакатда 2022 йил “журналистлар учун энг ҳалокатли йил” бўлиб қолмоқда. 

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари президент Андрес Мануел Лопес Обрадорни журналистларга босим ўтказишда айбламоқда. 

“Чегара билмас мухбирлар” ташкилотига кўра, 2000 йилдан бери мамлакатда ўлдирилган журналистлар сони 150 нафардан ошган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Марказий Осиё давлатларининг интеграцияси. Минтақа мустақил геосиёсий бирликка айланиши керак

588 21:45 03.02.2023

Агар адолат ўлса... 

717 19:45 03.02.2023

Исроил АҚШ ва Европа давлатлари босими остида Украинага қурол берадими? 

536 18:05 03.02.2023

Исроил молия вазири Фаластин пулларини мусодара қилди

682 16:20 03.02.2023

АҚШ осмонида разведка шари учиб юрибди

1055 15:05 03.02.2023

Коинотда рамазон ойи: «космос султони» орбитада рўза тутиш ниятида

942 14:20 03.02.2023
« Орқага