Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Мен ажратган пулларни «ҳазм» қила олишмади» — Шавкат Мирзиёев

1312

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги сайловчилар билан учрашуви давомида тадбиркорликка ажратилган пуллар талон-торож бўлгани ҳақида айтиб ўтди.

«Мен ҳудудларни ривожлантиришга катта пуллар ажратдим, лекин кўпчилик жойларда бу пулларни «ҳазм» қила олишмади. Тадбиркорликка ажратилган пуллар талон-торож бўлди. Чунки жойларда бунга тайёр бўлишмаган. Майли, бу ҳам ўтишимиз керак бўлган жараён. Жавобгарликка торттирмадим, лекин ҳар бир пулни жойига қўйдирдим», – деди Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ҳозир аста-секин пулларни тўғри сарфлашни ўрганишяпти, тадбиркорлар ҳам ишониб, катта-катта лойиҳаларни амалга оширишмоқда. Бунга сабаб президент «маска-шоу»ларни тўхтатгани, тадбиркорлар қўрқувсиз, эркин ишлаётгани эканилигини айтган. 

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Намангандаги тадбиркор 80 млн доллар айланма маблағи борлигини айтганини эслаб, Тошкент вилоятида имкониятлар бундан ҳам кўплигини таъкидлади. «Мен бу вилоят ҳар жиҳатдан биринчи бўлишига ишонаман», деди мамлакат етакчиси.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев нега таътилдан эрта қайтгани маълум қилинди

1354 09:10 16.01.2022

Шавкат Мирзиёев: "Ҳоким ёрдамчилари Президентнинг маҳалладаги вакиллари ҳисобланади"

340 13:35 15.01.2022

Шавкат Мирзиёев армияни қандай қурол-яроғ билан таъминлаш кераклиги ҳақида айтди

990 08:10 14.01.2022

Шавкат Мирзиёевдан Лукашенкога муносиб жавоб

2417 23:35 13.01.2022

Шавкат Мирзиёев Қозоғистон воқеаларидан жиддий ташвишга тушганини таъкидлади

961 17:56 13.01.2022

«Янги Ўзбекистон» боғи хўжакўрсинга қурилганми?

1859 13:15 12.01.2022
« Орқага