Ислом

Мен фақат Қуръонни очган эдим...

1658

Болалигимда менга якшанба мактабига боришни ёқтирар эди. Ўзимга ўзим Муқаддас Китобни бошидан охиригача ўқиб чиқишга ваъда берганимни эслайман.

Йиллар ўтди. Мен турмушга чиқдим, икки фарзанднинг онаси бўлдим. Ва бир куни яна черковга боргим келди. Аммо у ерда болаликдаги илиқликни ҳис қилмадим. Черков роҳибалар ҳақида миш-мишлар, оиладаги зўравонлик ва турли кўплаб жанжаллар билан тўлиб-тошган. Сабаби нима бўлса ҳам мен бу жой болаликдаги каби бўлганини ҳис қилолмадим.

Болалигимда, мен бирон бир нотўғри иш қилсам ёки Худонинг ёрдамига муҳтож бўлганимни ҳис қилсам, энг яқин черковга борардим. Худодан илтижо қилиб нажот ва афв сўрар эдим. Вояга етганимда, кроватим олдида тиз чўкиб, Раббимизга ибодат қилдим. Худди отам ўргатганидек, Худодан мени тўғри йўлга бошлашини, гуноҳларимни кечиришини ва бошқалар учун яхшилик қилишимни сўрадим. Чунки мен ўзимнинг ишончимни йўқотган эдим ва илгари қалбимда бўлган эътиқодлар янада узоқлашгандек эди.

Эртаси куни мен Инжилни сотиб олиб, уни болаликда орзу қилганимдек: охиригача ўқишга қарор қилдим. Уйим яқинидаги  маҳаллий китоб дўконига бориб пештахтадаги Инжилларнинг бир нусхасини олдим. Лекин тўғридан-тўғри кассага бориш ўрнига китобни очиб варақлай бошладим. Бир пайт кўзим яна бир китобга тушди. Устига “Қуръон” деб деб ёзиб қўйилибди. Инжилни қўйиб, мен Қуръонни олиб, очдим ва у ерда Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Юсуф каби пайғамбарлар билан бирга Исонинг исмини кўриб ҳайрон бўлдим.

Мусулмонлар биз имон келтирган пайғамбарларга ишонишларини кўриб ҳайрон қолдим. Натижада мен Инжилнинг ўрнига Қуръонни сотиб олиб, уйга олиб кетдим. Китобни ўқир эканман, кеча Худодан сўраган тўғри йўлдаги ҳидоят менинг қўлимда эканлигини англаб этдим. Вақт ўтиши билан Қуръондаги хабарлар бутун инсоният учун мўлжалланганлигини тушундим. Шундан кейин мен дарҳол Исломни қабул қилдим. Аллоҳ Қуръони Каримда шундай дейди:

“Бугун Мен сизлар учун динингизни комил қилдим...” (Моида, 3)

... У сизга ўзидан олдингиларини тасдиқловчи Китобни ҳақ билан туширди... (Ол Имрон, 3)

Кўпчилигимиз биламизки, Инжилнинг Янги Аҳди Исо алайҳиссаломнинг вафотидан кейин ўнлаб йиллар ўтгандан кейин китоб қилинган. Бундан ташқари, Инжил асрлар давомида қайта-қайта кўчирилган ва натижада унинг ҳозирги шакли асл нусхасидан кескин фарқ қилади. Аллоҳ таоло бизнинг буни билишимизни истайди ва Қуръонда бу ҳақиқатга ишора қилади.

Менимча, агар кимдир тўғри йўлдан боришни истаса, дуо қилиб, чин дилдан Худодан Тўғри йўл, нажот ва мағфират сўраса – инша Аллоҳ ўша бандани Исломга йўналтиради.

Ойша Ҳасан (Жаклин Рут Пью)

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Намангандаги ноёб Қуръон қўлёзмаси

1228 09:56 06.07.2020

Алҳамдулиллаҳки, сигирга сиғинмаймиз...

1013 19:30 05.07.2020

"Одамлар учун ҳисоб-китоб онлари яқинлашиб қолди..."

1211 17:30 05.07.2020

«Ҳамма кучни Қуръондан оламиз» 

933 12:00 05.07.2020

Дуонинг ижобат, ҳожатнинг раво бўлиши

1054 07:00 03.07.2020

Уч пора Қуръон ёдлаган мелиса

5430 11:54 02.07.2020
« Орқага