Наср

«Мен фаррошман, аммо... одамман!»

906

Тенгдош ўртоқлари болани хафа қилишди. “Сенинг даданг кўча тозаловчи, сендан ҳам ёмон ҳид келади” дейишибди. Виждон ҳиссини англаб етмаган болалар, баъзан шунақа бешафқат бўладилар. Гўдакнинг қалбига озор бердилар.

Ота билан ҳам гаплашдим. Боласининг ўксинганига ўкинди. Тоғдай одам балки илк бор кўз ёши ҳам тўкди.

—  Хафа бўлишдан фойда йўқ,- дедим.- Бир тадбир ўйладим, сиз ҳам қўшиласизми?

Жону дилдан қабул қилди.

“Кир юрт” ўйинини ўйнатдим болаларга. Ўзим ўйлаб топдим ўйинни. Қўлимизга илинган нарсани ерга отдик. Синфга сассиқ ҳидли спрей сепдек. Бироздан кейин синф чидаб бўлмайдиган қўланса ҳид билан тўлди.

—  Нега бундай бўлди?- дедим.

—  Ахлатлардан, кирликдан шунақа бўлди, устоз!- дея чувиллади болажонларим.

—  Ҳозир, эшикка қаранглар, бир яхши инсон келади бизни ифлосликдан, ахлатдан халос қилади,- дедим. -Ёмон ҳид, хунук манзарадан асар ҳам қолмайди.

Бир пайт эшикдан виқорли фаррош кириб келди. Бўйлари баланд, уст боши бир авҳол бўлса-да, қалбининг поклиги юзларидан нур ёғдиряпти.

Дарҳол синф хонасини тозалашни бошлади. Мен синф деразаларини очиб юбордим. Тоза ҳаво хонага ёйилганида ёмон ҳидли спрей таъсири йўқолади. Олдиндан синаб кўргандим буни.

—  Мен фаррошман, кўча тозаловчиман! - деди ота. - Сизлар эрта тонгда ухлаб ётганингизда, ёки ярим тунда маҳаллангизни чиқиндилардан, ахлатлардан тозалайман. Мен билан бирга ишлайдиган шерикларим ҳам бор. Улар ҳам кўча ва маҳаллаларнинг тозалигини асраш учун хизмат қилишади. Агар фаррошлар бўлмаса, ҳамма жой бугун синфингиз ҳидлаганидек сасийди, ёмон ҳид касалликлар тарқатади. Фаррошлик жуда қийин иш, болажонлар. Жуда ҳам қийин иш…

Шуларни айтди. Кўп гапирмади. Қисқа, оз, аниқ тушунтирди. Болаларга ишини тушунтиргани сари яна-да каттариб боргандай бўлаверди.

Болаларнинг ўша пайтдаги ҳолатини тушунтириб беролмайман. Кўзларини фаррошдан узмадилар. Айниқса, ўғли! Отаси билан ғурурланиб ва унинг оғзидан чиқаётган ҳар бир сўзга маҳлиё бўлиб тинглаяпти. Болажоннинг бу қарашларига жон фидо бўлса арзийди, ишонинг менга.

Кейин ҳаммамиз қаҳрамонимиз билан бирга суратга тушдик. Олқишлар ва меҳр-муҳаббат билан фаррош амакини кузатиб қўйдик. Бир ота, бир ўғил. Малҳам топган икки қалб! Касбимиз, ишимиз шу — кўнгилни авайлаш! Инсонлар! Хонимлар! Жаноблар! Мен бир боланинг пешона тери, ҳалол меҳнати билан пул топаётган отасининг ишидан уялишига чидолмайман! Чидасам, ўқитувчи эмасман!

Эртаси куни тонгдан телефоним тинимсиз чақира бошлади. Синфдаги ўқувчиларимнинг ота-онаси қўнғироқ қилишяпти:

—  Болам кечадан бери фаррош бўламан, деяпти. Сиз мактабда нимани ўргатяпсиз, барака топкур?!

Жилмайиб, мамнун жавоб бераман:

—  ИНСОН БЎЛИШНИ ЎРГАТЯПМАН!...

Умида АДИЗОВА таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Ҳозирдан эҳсон қилмасам, катта бой бўлолмайман!»

219 18:00 15.11.2019

Алининг жойнамози (9-қисм)

399 21:00 14.11.2019

Алининг жойнамози (8-қисм)

466 21:00 13.11.2019

Ўтган кунларга қайтишни истайсизми?..

571 22:00 12.11.2019

Алининг жойнамози (7-қисм)

572 21:00 12.11.2019

Алининг жойнамози (6-қисм)

610 21:00 11.11.2019
« Орқага