Ислом

«Мен исломнинг ўғлиман!»

894

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўз талабаларини ҳамма инсон Одам алайҳиссалом наслидан экани, арабнинг ажамдан, оқнинг қорадан  афзаллиги фақат тақво билан экани асосида тарбия қилдилар. Жоҳилиятдаги насаб билан фахрланишларга барҳам берилди.    

Ҳазрати Умарнинг даврларида бу тарбия бир он унутилди. Воқеа бундай бўлди:   

Саъд ибн Аби Ваққос розиёллоҳу анҳу билан Салмон Форсий розиёллоҳу анҳунинг ораларида нимадир бор эди. Шу сабаб бир куни бир мажлисда Саъд насаб масаласини кўтариб ёнларидаги кишидан насабини сўрадилар. У насабини айтди. Бир-бир сўраб навбат Салмонга келгач Салмон розиёллоҳу анҳу:   

"Мен исломда ўтган отамни билмайман. Мен исломнинг ўғлиман", дедилар.    

Бу воқеа ҳазрати Умар розиёллоҳу анҳуга етиб боргач Саъдни кўриб танбиҳ бердилар ва:   

"Менинг отам Хаттоб жоҳилиятда азиз бўлганини Қурайш билади. Мен Салмон Ислом ўғлининг биродари Ислом ўғли Умарман", дедилар.

Бу билан бу мезонни унутганларга яна бир бор сабоқ бердилар.    

Биз эса бу ҳақиқатни тез-тез унутиб қўймоқдамиз....

Абдулқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“...Бурунга сув тортишда муболаға қил”

1658 09:00 12.07.2020

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ташқи кўринишлари ҳақида келган ривоятлар (3-мақола)

726 09:00 10.07.2020

Саҳобалар кимлар?

788 20:30 05.07.2020

Хайрулла Ҳамидов шеъри: Росулуллоҳ деган зот бор дунёда!

1639 11:00 05.07.2020

«Аллоҳнинг Ҳабиби Муҳаммад» мультфильми

1046 17:00 25.06.2020

Эргашмоғимиз учун энг муносиб инсон 

1203 00:00 18.06.2020
« Орқага