Ислом

«Мен кофирларга ўхшаб костюм-шим киймайман!» деган бечора!

2119

"Бир кишиникида меҳмонда эдик. Қўлимга бир неча томчи атир қуйди, яъни қўлларни микроблардан тозалаш учун. Бирдан бир киши: "Ҳаром, нажас!", деб бақирди. Мен айтдим:

- Мени ва фикримни ўз ҳолига қўй. Имом Молик розияллоҳу анҳу итнинг сўлаги ва терини тоза дер эдилар. У зотдан бошқалар нажас дейди. Иттифоқ қилган нарсамизда бир-биримизга ёрдам берайлик. Ихтилоф қилган нарсаларда бир-биримизга узр айтайлик.

 Шунда у деди:

- Барибир атир теккан қўл нажас! У қўл билан кўришиш ҳаром!

Билдимки, гапиришга арзимайдиган киши билан гаплашаётган эканман. Билдимки, мен аҳмоқ кишининг олдида турган эканман...

Қоҳирада бир талабани кўрдим. Тиббиёт факультетига кирмоқчи бўлиб юрган экан. Эгнида жилбоб (узун куйлак) ва қалпоқ кийиб олган. Мен ундан сўрадим:

- Бошқалардан ажраб туриш нега керак?

У деди:

- Мен кофирларга ўхшаб Европача костюм-шим киймайман.

Мен айтдим:

- Ман қилинган ўхшашлик сен айтган нарса эмас, балки шахсий инқироз, нафсий ва фикрий жиҳатдан бошқаларга тобеликдир. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Румдан келтирилган енги тор жуббани кийган эдилар. Таҳорат қилмоқчи бўлганларида қўлларини пастдан чиқариб олган эдилар.

Аммо аҳмоқ талаба гапни олмади. Тиббиёт факультетига ўқишга кирмай, қайтиб кетибди".

Муҳаммад Ғаззолий

Абдулқодир Полвонов саҳифаларидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Муҳаммад Ғаззолийни танимаган сартарош

2127 06:00 21.04.2020

Икки буюк имомнинг онаси: «Иккингиз ҳам бирор коримга ярамадингиз»

4280 08:30 02.03.2020

Муҳаммад Ғаззолий сайловлар ҳақида

1345 08:20 22.01.2020

“Қошиқ билан таом ейиш суннатга хилофми?”

1565 11:05 18.01.2020

Ислом уммати Қуръонни тарк этди – бўлинди...

1523 08:00 24.10.2019
« Орқага