Ислом

“Мен тушимда Роббул-изза жалла жалалуҳуни кўрдим...”

3613

Биринчи мақоланинг тарихи бундай бўлганди. Вақф ишлари вазирлиги нашр қиладиган “Ислом йўли” журнали таҳририятига бир мақола келиб тушган. У пайтда вазирликда доктор Муҳаммад Муҳаммад Хатиб вазир эди. Мақола менинг “Набавий сийрат фиқҳи” китобимдаги саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ижтиҳодлари ва ижтиҳодларида хато қилишлари мумкинлиги ҳақида айтганларимга нисбатан танқидий фикрларни ўз ичига олганди.  
Бу мақола ҳақида отамга сўзлаб бердим. Яна ўзим ёзган ўша сатрларни ҳам кўрсатдим ва илм қоидалари ва имомларнинг сўзларини билмайдиган ё билмаганга оладиган, шу сабабли инкор ва туҳмат қилаётган мақола эгаларининг танқидлари хабарини бердим. Улар менга нисбатан туҳматлари билан мени такфир қилиш ё фосиққа чиқариш даражасигача боришганди.
Отам менинг китобда ёзганларимни қўллаб-қувватладилар. Шунда отамдан бу танқидчига таъқиб (шубҳаларини йўқотадиган илмий изланиш) ёзишга изн сўрадим. Шунда ҳақиқат янада ёрқин ва равшан бўлишини айтдим. У киши бунга изн берибгина қолмай, бундай таъқиб ёзишга ундадилар ҳам. Ва бу изланишни амалга оширишдаги энг афзал услубга диққатимни жалб қилдилар.
Шундан кейинги иккинчи тонг пайти олдиларига киргандим, отам шундай деб қолдилар: "Бу кеча ажиб туш кўрибман. Бунақасини ҳаётимда ҳеч кўрмаганман”. Мен: “Яхши туш кўрибсиз-да?” дея уни менга айтиб беришларидан умидвор бўлдим. Уни айтишни бошладилар ва юзларида даҳшат белгилари намоён бўлди: Мен тушимда Роббул-изза жалла жалалуҳуни кўрдим...
Сўнг сукут қилдилар, тушни давом эттирмадилар. Қанча илтимос ва ўтинчга қарамай менга ё мендан бошқа ҳеч кимсага тушларини айтмадилар. 
Лекин бироз ўтиб менга қалам ва қоғоз келтиришни буюрдилар, сўнг менга: “Ёз!” дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ижтиҳодлари ва ижтиҳодда хато қилишлари мумкин ё мумкин эмаслиги масаласида жудаям аниқ ва тушунарли сўзларни менга ёздира бошладилар. Менга ёздирганларининг ҳаммаси уч катта саҳифадан кўп эмасди. Шундан кейин: “Кўрган ажиб тушимнинг хулосаси шу эди”, дедилар. Сўнг менга ёздирганлари бу қоғозлар билан “Ислом йўли” журнали бош муҳаррири доктор Муҳаммад Муҳаммад Хатибнинг олдига боришга ва уни нашр эттиришга буюрдилар. Мақола ҳақиқатда нашр бўлди.
Отамни, мартабалари ва табиатларини билган кишиларга нисбатан бу иш жуда ажабланарли иш бўлди. Нима эмиш, шайх мулло Рамазон бир журналда мақола чоп эттирибди. 
Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг ўзбек тилида нашрга тайёрланаётган “Бу менинг отамдир” китобидан. 

Таржимон: Мубашшир АҲМАД

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Синовлар ва 8 йилдан ошиқ муддатдан бери амал қилмай келинаётган ечим

1798 07:00 09.04.2020

Шайх Муҳаммад Саид Бутий тавсия қилган вирдлар

1516 19:30 06.04.2020

Мусулмон киши нафсини қандай поклайди?

1673 12:30 06.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

803 19:00 03.04.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

543 18:58 28.03.2020

Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутий: “Исломда жиҳод” (давоми)

604 19:00 25.03.2020
« Орқага