Аҳли ирфон

«Мен Уни яхши кўрсам-у, У мени азоблайди, деб биласизми?!»

1901

Аллоҳ таоло сени яхши кўргандан кейин сен ҳам Уни яхши кўрсанг, (бу сенга муборак бўлсин) мен сени табриклайман. Сенга хушхабар айтаман, албатта сен ва мен мағфират қилинганлардан бўламиз. Аллоҳ таоло сен билан бизни хисоб ҳам қилмайди. Балки, Уни бизга бўлган муҳаббати ва бизни Унга бўлган севгимиз туфайли У бизни Ўз шафоатига дохил бўлувчилардан қилади.

Имом Ғаззолий айтадилар: "Солиҳлардан бир киши бир аёлнинг: "Аллоҳга қасамки, мен бу ҳаётдан чарчадим, агар мен бирор кишининг ўлимни сотаётганини кўриб қолсам ундан шу ўлимни харид қилиб олган бўлар эдим", деб йиғлаётганини эшитиб унга; "Сен ўзингни Аллоҳга йўлиқтирадиган бирор солиҳ амалинг борлигига ишонасанми?" – деди.

Шунда у аёл: "Йўқ, лекин мен Уни яхши кўраман. Мен Уни яхши кўрсам-у, У мени азоблайди, деб ўйлайсанми?" – деди.

Имом Бутийнинг 2012 йил 5 октябр кунги  жума хутбасидан.

Абдуллоҳ Ғуломов таржимаси.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Порахўр масъуллар балоси

1923 09:10 30.09.2019

Нега Аллоҳ маҳрни «ҳақ» деб номлаган?

1917 21:21 21.09.2019

“Фотиҳа” сураси билан никоҳ боғлаб бўладими? (Шайх Бутий)

3117 06:05 19.09.2019

«Аллоҳ сенга ғазаб қилсин!» деган гапнинг ҳукми

1752 17:05 16.09.2019

Асли ҳаром бўлган молга эгалик қилиш (Шайх Бутий)

1255 06:00 15.09.2019
« Орқага