Ислом

Мен «ваҳҳобий»ман

4428

Аллоҳ ҳидоят бериб ёшлигимдан масжидга қатнашни бошлаган эдим.

Кўчада ўтириб олиб ўтган-кетганни пойлайдиган қўшнилар уйимизга чиқиб, "Ўғлингиз масжидга серқатнов бўлиб қолибди, Ваҳҳобий бўлиб қолмасин", деб онажонимни қўрқитишган эди. Ўшанда ич-ичимдан хўрлигим келиб, "Мен нима ёмон иш қилдим?" деб сиқилган эдим. Яқинда ўша аёл энди туғилган набираларини олдимга олиб чиқиб, шуни оғзига туфлаб қўйгин, Сенга ўхшаган яхши бола бўлиб юрсин дедилар.

Гуноҳни тарк этиш фақат ва фақат Аллоҳ учун бўлиши керак!

Қиёматда нурсиз қоладиган аёл

Умрини исроф қилаётганлар

Ичиб, чекадиган дўстларим билан кўришишни истамай, чойхоналарга бормай қўйганимга "дўстларим" мени ваҳҳобийга чиқариб, юз ўгиришган эди. Бугун уларга ҳам Аллоҳ ҳидоят бериб, суҳбатларимга талпинадиган бўлиб қолишди.

Масжидда баъзан бош кийимсиз намоз ўқиганимда, намозда ишораи саббоба қилганимда масжид отахонларидан "ваҳҳобий" тамғасини олган эдим.

Бугун ўша отахонлар имом бўлмаса, "Қори ака, имомликка ўтиб беринг", деб илтимос қилишади.

Лицейимиз ўқитувчилари озгина соқолим чиқиб қолса, "ваҳҳобий" бўлмоқчимисан?” деб дўқ қилишар эди. Соқол қўйиш ханафий мазхабида вожиб дейишимга қўйишмас эди.

Пирлар мададкор бўлсин деб дуо қиладиган қариндошларимни қайтарганимда "ваҳҳобий"га чиққан эдим.

Яна ҳижоб ўраган қизларни ҳимоя қилганимда, дарсдан қочиб жумага чиққанимда "ваҳҳобий" бўлган эдим.

Аллоҳ сабот бериб, хаммасини ичимга ютдим. Шуни мукофотини хам кўраяпман, Алҳамдулиллаҳ. Бугун хаммаси изига тушиб, хамма намозхон, тақводор, соқол, қўйган, ақидаси тузук, масжидга серқатнов инсонлар ваҳҳобий эмаслигини одамлар тушунаяпти. Ҳақ билан ботил ажраяпти. Одамлар диндор дегани ваҳҳобий, террорист дегани эмаслигини тушунаяпти. Бир умр ханафий  мазхабида бўлиб, ваҳҳобий тамғаси билан қамалиб кетганлар хам озодликка чиқаяпти. Халқимизни диний илми ошиб, Ваҳҳобий деган балодан қутулаяпти. Алҳамдулиллаҳ.

 

Қудратуллоҳ Аҳмад Ҳанафий

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага