«Менинг фикрим»га жамоавий мурожаат билдирилди

17:40 09.08.2018 747

«Менинг фикрим» жамоавий мурожаат порталида Тошкент метро бекатлари ва бошқа жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилиш бўйича таклиф қолдирилган. Қуйида ушбу жамоавий мурожаат матни билан танишишингиз мумкин.

Бугунги кунда пойтахтимиз аҳолиси кўпайиб бораётганини ҳисобга олиб, улар учун қулай шарт-шароитлар яратишга катта эътибор қаратилмоқда. Бироқ жамоат жойларида умумий ҳожатхоналарни ташкил қилишга етарлича эътибор қаратилмаяпти. Замонавий талабларга жавоб берадиган ҳожатхоналар барпо қилиш нафақат халқимиз учун, балки юртимизга ташриф буюраётган меҳмонларимиз учун ҳам қулайлик яратади. Ёши улуғ кишилар, болалар ва беморлар бу борада зарурат туғилганда анчагина ноқулай аҳволда қолишади. Оддий хожатхоналар билан бирга хорижий давлатларга ўхшаб чақалоқларни йўргаклаш хоналари, имконияти чекланган кишилар учун махсус ҳожатхоналар барпо этилса, нур устига аъло нур бўлар эди.

– Жамоавий мурожаат ғояни амалга ошириш

Ҳожатхоналарни аввало метро бекатларида қуришдан бошлаш керак. Бунда албатта ҳар бир бекатнинг ҳар икки чиқиш тарафига қурилса, қулайроқ бўларди. Метро бекатларидан ташқари бошқа жамоат жойларида ҳам шундай типдаги ҳожатхоналар қуриш мумкин. Ҳожатхоналарни кўпайтириш билан бирга уларда хизмат кўрсатиш сифатига, санитария-гигиена ҳолатига қаттиқ эътибор бериш лозим.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!