Таҳлил

"Менинг исмим Ёрқин, мен террорчи эмасман!"

6530

Гапни бекорга бу жумла билан бошламадим. Аслида бу сўзлар "Менинг исмим Хон" фильмидан. 2010 йилда суратга олинган фильмнинг режиссёри ҳиндистонлик Каран Жоҳар. У мазкур кинони мендаги маълумотларга кўра, Исломни қабул қилгандан кейин олган. Картинанинг муваффақияти шундаки, фильм қаҳрамони орқали Америка президентига мусулумонлар террорчи эмаслиги ҳақида баёнот берилган. Рости ушбу картинани кинотеатрда томоша қилганман ва кўз ёшларимни тиёлмаганман. Тасаввур қилинг, бир хаста мусулмон орқали бутун дунёга мусулмонларнинг террорчи эмаслиги ҳақида баёнот берилса. Кино бош қаҳрамони этник мусулмон ҳисобланган Шоҳрух Хон. У этник мусулмон, яъни амали йўқ. Лекин ўша этник мусулмон ўзига берилган қаҳрамонни шунчалик маҳорат билан ижро этганки, беихтиёр мусулмонларни яхши кўриб қоласиз. 

Кейинги фильм "Пикей". Бу ҳам ҳинд фильми. Аслида картинада ислом ҳақида умуман гап-сўз йўқ, аммо кино ислом ҳақида, тавҳид хақида. Фильм тўлиқ бутпрастликни йўққа чиқарган. Яккахудоликни тарғиб қилган. Қаранг, бутпарастлик ҳукмрон юртда шундай картина олиняпти. Фильм орқали бутпарастларнинг пуч ғояларини йўққа чиқариб, Ягона Аллоҳга сиғинишга тарғиб қиляпти. 

Энди " Гумроҳ", "Алданган аёл", "Тубанлик", "Одноклассники " каби ўзбек картиналарига эътибор қаратсак. Шу жойида юзингиз тиришиб, энсангиз энг юқори чўққида қотиб кетди-я? Қотадиям-да, чунки аҳолиси 95 фоизи мусулмонлардан ташкил топган юртда мусулмонларга, уларни динига қарши фильмлар суратган олинса, қанчалик ачинарли ҳолат! Тасаввур қилинг-да, бу кинони кўрган қанчадан-қанча инсонлар мусулмонлар, ислом ҳақида нотўғри тушунчаларга эга бўлиб қолди. Ушбу картиналар мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб, уларни чаласавод кўрсатиб бизнинг зиёнимизга ўйнаяпти.

Ҳали ҳам зиёни давом этади. Бу фильмлар ТВ каналлари орқали бериб борилар экан, билингки, бизнинг зиёнимизга хизмат қилишда давом этади. Нафақат бизнинг зиёнимизга, балки ушбу фильм ижодкорлари зиёнига ҳам хизмат қиляпти. Сиз ҳозир биз бу картинада ишлаб, моддий манфаат олганмиз дейишингиз мумкин, лекин охиратингиз учун бу кинолар кони зиёндан бошқа нарса эмас. 

Ҳаёт бугунингиздан иборат эмас, эрта бор, улуғ кун бор. Амалларимизнинг зарраси ҳисоб-китоб қилинадиган кун бор. Ўша кунда Роббимиз ҳузурида юзингиз қаро бўлиб, бошингиз эгик ҳолда туришни наҳот ўйлаб кўрмайсиз. Ҳозир ўткинчи шуҳратга учаётгандирсиз, билингки бу шуҳратингиз эртага сизга тариқчалик фойда бермайди. Сизга фойда берадигани ҳозир қилган тавбангиз, тазарруйингиздир. 

Сиздан илтимос, мусулмонларни ёмонотлиқ қилиб кўрсатишни бас қилинг! 

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, бугунги медиа олами мусулмон режиссёрга ўта муҳтож.

Ҳурматли акаларим, агар сизнинг фарзандингиз, вояга етиб, олийгоҳга топшириш вақти келган бўлса ва унга яхшигина диний таълим берган бўлсангиз, режиссёрлик йўналишига ўқишга беринг. Шундагина иншааллоҳ ҳақиқий исломни, асл мусулмонларни кўрсата оладиган фильмларни томоша қилишимиз мумкин, валлоҳу аълам.

Ёрқин ХАЛИЛ, режиссёр

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Пандемия даврида талабаларни қўллаб-қувватлаш бўйича таклиф

128 20:01 12.08.2020

Ўзбекистонда масжидлар 17 августдан очилади ва ҳафтанинг тўрт кунида ишлайди

1099 19:32 12.08.2020

Карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш чоралари белгиланди

371 18:09 12.08.2020

Хорижга олиб чиқиб кетиш мумкин бўлган нақд валюта миқдори ошади

384 17:00 12.08.2020

Пандемия даврида Ўзбекистонга кириш ва чиқиш тартиби қандай?

681 20:19 11.08.2020

Мисрда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга олиб келинди

718 19:16 11.08.2020
« Орқага