Илм

Менинг муҳтарама онам

1065

Ҳазрати Мавлоно, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ шундай ёзадилар:
"Менинг падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳнинг вафотларидан кейин Аҳқар (Мен Тақий Усмоний)нинг шахсий ҳаётидаги энг катта суянчиқ ва энг катта давлат – муҳтарама онам эдилар. Бир узоқ муддат тўшакда ётиб қолишлари ва дардларга ғарқ бўлишларига қарамасдан, шафқатларининг соялари бизнинг ҳар дардимизнинг давоси эди ва бир шафқат назарлари ҳаёт ғамининг барча аччиқликларини унуттириб юборар эди. Бугун бу соя бошимиздан кўтарилган. Бу бебаҳо давлат кетиб қолган. Сукун ва офиятнинг дунёвий бир жаннат эшиги ёпилиб қолган. Иннаа лиллаҳ ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Инсон ношукрдир. Унга неъматнинг ҳақиқий шукри, у қўлдан кетгандан кейин бўлади. Бугун ўйлайманки, она – ҳаётнинг ҳар бир босқичида нақадар улуғ неъматдир. Бу неъматга муяссар бўлиб турган одамлар нақадар бахтлидирлар. Она шундай Зотки, унинг чеҳрасига бир муҳаббат нигоҳи, байтуллоҳни ҳаж қилишлик савобига тенг бўлади. Онанинг хизмати сабабли Ҳазрати Увайс Қороний раҳматуллоҳи алайҳ Икки олам сарвари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг зиёратларидан маҳрум бўлишларига қарамасдан, Саҳобаи киромлар розияллоҳу анҳум учун ҳам ҳавасга сабаб бўлдилар. Бу давлатни Аллоҳ таоло бу дунёда деярли ҳар инсонга ато қилади. Кимгадир бу давлат қисқа муддат насиб қилади, кимгадир эса узоқ муддат. Лекин инсонга бу неъмат етиб турганда, унинг қадрига етмайди. Эндигина, қадрига етаман деганда эса, бу неъмат кетиб қолади.

Бу Аллоҳ таолонинг нақадар буюк карами эдики, менга ўттиз саккиз йил онанинг шафқат ва раҳмат оғушида яшашлик саодатини ато қилди ва туғилганимдан буён шу кунгача Ўзининг фазли ила бардавом онам билан айнан бир уйда яшашликни насиб қилди. Лекин бугун раҳматларнинг бу жисми бутун умрга кетиб бўлган. Энди, у кишининг бўш хоналарида ўзимнинг ғафлатда қолганим ва қадрларига етмаганимга хасратлар йиғиндисидан бошқа бирор нарса кўринмайди. Энди, ўйлайманки, ўттиз саккиз йиллик бу узоқ муддатда қанча вақт онамнинг хизматларига сарф қила олдим? Энди, онамнинг шафқатларига қараганда ўзимнинг ғафлатларим ва онамнинг лутфу иноятларига қараганда ўзимнинг камчиликларим бирма-бир ёдга тушяпти ва қалб хоҳлаяптики, она неъмати муяссар бўлиб турган бу коинотдаги ҳар мусулмондан шуни илтижо қиламанки, Аллоҳ учун бу неъматни қадрланг ва охиратингиз захираси қилиб олинг.

"Мисаалий хаваатийн" ("Намунали аёллар") китобидан (308-бет)
Абдулқайюм Комил таржимаси

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Яхшиямки туғилган экансан, болам...

1253 20:00 05.07.2020

Менга ёлғончи онам керак

1589 14:00 21.06.2020

Ҳиндистон: очликдан ўлган онасини уйғотишга уринаётган бола

1925 17:30 28.05.2020

Хитойлик шахс 79 ёшли онасини тириклайин кўмиб юборди

3507 16:00 08.05.2020

30 йил олдин ва 30 йил кейин...

2328 03:00 03.05.2020

Онасига оқ бўлгандан кейин...

1745 18:00 14.03.2020
« Орқага