Менинг совғам – Қуръон

17:30 12.12.2018 728

Туркиянинг дин ишлари бўйича бошқармаси (Диёнат) «Менинг совғам – Қуръон» деб номланган акцияни бошлади, дея хабар бермоқда ansar.ru нашри.

Лойиҳанинг бир қисми сифатида, Қуръони Карим маънолари таржимасининг 24 турли тилдаги нусхалари ва диалектлари бутун дунё бўйлаб муҳтож мусулмонларга тарқатилади.

Шу ҳафтада Диёнат вакиллари миллий тили Чичева бўлган Малавига ташриф буюришди. Давлатнинг чекка ҳудудларида Муcҳафи шарифни ўз кўзлари билан кўрмаган аҳоли қатлами ҳам мавжуд эди.

5000 дан зиёд Қуръони Каримнинг нусхалари қишлоқлар аҳолисига, мадраса толиблари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларга совға қилинди.

Бу акция бир вақтнинг ўзида Туркиянинг таълим муассасаларида ҳам бўлмоқда.

Акцияга яхшилик қилиш имкониятини қўлдан чиқазишни истамайдиган аҳоли қатлами ҳам ҳукумат ҳам бирдек ҳомийлик қилмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!