Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли сешанба куни Фаластинга расмий ташрифи доирасида Рамаллоҳга борди.
Туркия ташқи ишлар вазири Рамаллоҳда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди. Фаластин масаласини ҳал қилиш ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Мевлут Чавушўғли Фаластин раҳбарига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг саломини етказди ва уни Туркияга таклиф қилди.
Туркия ташқи ишлар вазири Маҳмуд Аббос билан учрашув олдидан фаластинлик ҳамкасби Риёд ал-Маликий билан музокаралар ўтказди, шунингдек, Туркия-Фаластин қўшма қўмитасининг 2-йиғилишида иштирок этди.
Ташриф доирасида бугун Чавушўғлининг Исроил ташқи ишлар вазири Яир Лапид билан тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказиши, икки томонлама муносабатлар, минтақавий ва халқаро масалаларни муҳокама қилиши режалаштирилган.