Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Microsoft эронлик хакерлардан хавфсирамоқда

590

Microsoft компанияси сайтида эронлик хакерлар июль ойидан бери АҚШ, Европа Иттифоқи ва Исроил мудофаа компанияларига таҳдид қилаётганини хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, кибер жиноятчилар дронлар, йўлдошлар ва алоқа тизимлари билан боғлиқ технологияларга қизиқиш билдирмоқда. Шу билан бирга, компания ҳужумларнинг аксарияти олдини олинганини ва хакерлар атиги 20 та компаниянинг паролларини бузишга муваффақ бўлганини айтган.

Microsoft, шунингдек, Яқин Шарқда бизнес юритувчи бир нечта қуруқлик ва денгизда юк ташувчи компанияларининг тизимлари хакерлик хавфи остида эканлигини қўшимча қилган. Корпорациянинг фикрича, Эрон ривожланаётган алоқа тизимининг камчиликларини қоплаш учун тижорат сунъий йўлдош тасвирлари ва етказиб бериш режаларини қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.

Аввалроқ Microsoft таҳлилчилари давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган киберҳужумларнинг 58 фоизи ортида Россия турган деган хулосага келишганди. Ҳисоб-китоблар компаниянинг дунёдаги киберҳужумлар ҳақидаги ўз маълумотларига асосланган эди. 2020-2021 йилларда Microsoft маълумотларига кўра, КХДР ҳужумлар сони бўйича иккинчи ўринда бўлган: унинг киберҳужумлардаги улуши тахминан 11% дан 23% гача ошди. ХХР билан боғлиқ киберҳужумлар улуши 12%дан 8%гача камайган, бироқ компания уларнинг муваффақият даражаси 44%га этганини қайд этади.

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛА:
“АҚШ тарихидаги энг хавфли киберҳужумни Россия амалга оширган”

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоев ягона Туркистон республикаси тузилишига бўлган таклиф ҳақида гапирди

287 14:05 03.12.2021

Европа Иттифоқи Туркиядаги қочқинларни ташлаб қўймаслигини айтмоқда

152 12:10 03.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

202 11:30 03.12.2021

Дунёда эҳтиёжмандлар сони ортяпти – БМТ

147 11:05 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

242 10:30 03.12.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

496 10:05 03.12.2021
« Орқага