Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миграция инқирози: Польша Белоруссиядан девор билан чегараланмоқда

1053

Польша ўз ҳудудига ноқонуний киришга чек қўйиш учун Беларус билан чегарада девор қуришни бошлади.

Чегара қўриқлаш хизмати твиттерда хабар беришича, 5 метрлик тўсиқ қуриш учун ҳудудлар ижрочиларга берилган. Иш бир вақтнинг ўзида тўртта участкада амалга оширилади.

Польша-Беларус чегарасининг умумий узунлиги 418 км. Унинг катта қисми Буг дарёси бўйлаб ўтади.

Лойиҳа қиймати 1,6 миллиард злотих, яъни 340 миллион еврони ташкил этади. Маблағлар буджетдан ажратилади. 186 километрлик тўсиқ июнь ойида тайёр бўлиши керак.

Польша чегара хизмати расмий вакили Кристина Якимик-Ярош:

«Ҳозирда улар Польша-Беларус чегарасини ноқонуний кесиб ўтишга ҳаракат қилаётган кичик 30 кишигача гуруҳлар бор. Ўтган йилнинг октябрь ойида бундай гуруҳлар бир неча юзлаб ноқонуний муҳожирлардан иборат эди», деган.

Келгусида деворни замонавий кузатув ускуналари билан жиҳозлаш режалаштирилган.

Ўтган йилнинг 8 ноябрь куни Беларуснинг Латвия, Литва ва Польша билан чегарасида вазият кескинлашди. Беларус томонидан Польша чегарасига бир неча минг киши яқинлашди, баъзилари тиканли сим тўсиқларни бузиб, Польшага куч билан ўтишга ҳаракат қилишди.

Умуман олганда, ўтган йил давомида ноқонуний муҳожирларнинг Беларусдан Польшага ноқонуний киришга бўлган 40 мингга яқин уринишлари қайд этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

158 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

320 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

522 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

301 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

270 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

1915 12:50 30.11.2022
« Орқага