Таҳлил

Миллат нималар билан банд?

1333

Яқинда телевизорда берилаётган бир кўрсатувга кўзим тушиб қолди. Кўрсатув номи “Омад шоу”, адашмасам. Бу кўрсатувда иштирокчилар қуръа ташлаш йўли билан танлаб олинади ва кўрсатувга чақирилади. Кўрсатув худди Россия телеканлидаги “Поле Чудес” га ўхшар экан, деб турган эдим, таассуфки, бундай эмас экан. Ҳар ҳолда “Поле Чудес” кўрсатувида иштирокчилар саволларга жавоб бериш эвазига ютуқларга эришадилар. Аммо биздаги “Омад шоу”да эса "Спарк", "Малибу" русумли машиналар ҳамда бошқа турдаги совғаларни олишади ва  20 000 сўмдан, баъзан ундан кўп бўлган миқдорда бошқаларнинг телефон рақамига пул тўлашади.

Нега халқимиз бундай бекорчи ва ҳеч қандай фойда келтирмайдиган нарсалар билан банд. Ҳамкорларга келадиган бўлсак, дунёда қанчадан қанча одамлар очликдан ва сувсизликдан қийналаётган бир даврда биздаги айрим ҳамкорлар нималарга пулларини сарфлашаяпти?

Ўйин иштирокчиларига келадиган бўлсак, ҳаммаси ўзбек, ҳаммаси мусулмон. Бошқа миллат вакиллари дунёда илм фан соҳаларида улкан мақсадлар билан улкан зафарларни қучмоқда. Бизникиларчи? Уларнинг хаёллари ҳамма нарсага осонлик билан эришиш илинжи билан банд. Илм ўрганиш учун яратилган шароитлардан тўғри фойдаланишмай, омадларини синаш учун ва ҳеч қандай ҳаракатсиз ютуқ ва совғалар олиш умидида мана шундай ўйинларни ўйнаб ётишибди.

Агар биз шу зайлда кўнгилочар шоуларни кўпайтираверсак, ким илм олади? Ким миллатга ёрдам беради?! Қачон бизнинг диёрлардан ёки мусулмон оламидан олим ва олималар чиқади?!

Ҳеч қайси дин ёки тузум Ислом диничалик илмни юксакларга кўтармаган. Қуръон ва Суннатда ҳам илм олишни энг олий мақомга қўйилган. Тарих бу умматдан турли соҳаларда буюк уламолар етишиб чиққан.

Илмни талаб қилиш ва унга амал қилиш Аллоҳга яқин қилса, дунёда катта ютуқларни олиб келади.

Аллоҳ таоло Қуронни Каримда: “Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур…” деган (Мужодала, 11-оят).

Яна: “Сиз одамлар учун чиқарилган энг яхши уммат бўлдингиз. Амри маъруф қиласиз, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга иймон келтирасиз. Агар аҳли китоблар иймон келтирганларида, ўзларига яхши бўлар эди. Улардан мўминлари бор. Кўплари фосиқдирлар” (Оли Имрон, 110-оят).

Шу асносида бир биримизга насиҳат қилиб, яхшилик қилишга сабабчи бўлиб, ёмонликдан қайтариш учун ҳаракат қилсак, Ислом уммати ўзи ҳақида билиб қўйиши муҳим бўлган нарсаларни билган ва бу ҳақиқатни тўғри англаган ҳолда, бутун дунёга дарс берган аждодларимиз орқасидан эргашиш бахтига мушарраф бўламиз.

Хадийжа

УЛАШИНГ:

« Орқага