Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллионлаб россиялик ватанини тарк этмоқчи

5658

Ватанини тарк этишни истаган россияликлар сонининг ортиши мамлакат учун жиддий муаммони келтириб чиқаради. Париждаги Сиёсий тадқиқотлар институти профессори Сергей Гурев ана шундай фикр билдирди. Олимнинг айтишича, Россия ўн йил ичида тадбиркорликка мойил ва инновацияларга қизиқадиган бир фоиз иқтисодий фаол аҳолисидан айрилган. 

Юрий Левада таҳлил маркази ўтказган сўровномадан маълум бўлишича, ҳар бешинчи россиялик (аҳолининг 22 фоизи ёки қарийб 32 миллион киши) доимий яшаш учун чет элга кетишни истайди. 2017 йилда худди шундай сўровномада қатнашчиларнинг 15 фоизи ватанини тарк этиш истагини билдирган эди. 
Кўчиб кетишни умуман ўйламаганлар сони эса 2019 йил сентябридаги кўрсаткичдан 9 фоизга камайиб, 69 фоизга тушди. Хорижга кетишни баъзан ўйлайдиганлар сони эса 20 фоизга етди, бу 2013 йилдан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич. Бироқ кўчиб кетиш бўйича амалий ҳаракат қилаётганлар сони 1 фоиз, холос – улар кетиш учун ҳужжат тўплаяпти ёки расмийлаштиряпти. 

Социологлар берган маълумотга қараганда, Россиядан кўчиб кетишни истайдиганларнинг катта қисмини ёшлар ташкил этади. 
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоғистонда миграция назорати кучайтирилади

136 12:05 30.09.2022

Элчихона италияликларга Россияни тарк этишни тавсия қилди

101 11:50 30.09.2022

Украин армияси Лиманда русларни қуршаб олгани маълум қилинмоқда — ISW

590 11:27 30.09.2022

Путин Украинанинг икки вилояти «мустақиллиги» ҳақидаги фармонларни имзолади

290 10:55 30.09.2022

Киев Россия гвардиясини тинч аҳолини отишда айбламоқда

259 18:00 29.09.2022

Россия: ҳарбий комиссариатларга ўт қўйилиши давом этмоқда

311 15:35 29.09.2022
« Орқага