БМТ Бош котибининг гуманитар масалалар бўйича ёрдамчиси Мартин Гриффитс гуманитар ёрдам лойиҳаларини молиялаштиришдаги муаммолар туфайли март ойида 8 миллион яманлик оч қолиши мумкинлигини маълум қилди.
“Гуманитар ёрдам ташкилотларининг пуллари шитоб билан тугаяпти ва ташкилотлар ҳаётларни асраб қолишга сабабчи бўладиган ёрдамларни тўхтатишга тўхтатишга мажбур бўлмоқда”, – деди у БМТ Хавфсизлик кенгашидаги нутқида.
Яманда уруш ҳали ҳам давом этмоқда. Мартин Гриффитс тақдим этган маълумотга кўра, жорий йил январида 650 нафардан зиёд яманлик ё ҳалок бўлди, ёки яраланди, бу эса охирги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир.
Шунингдек, Гриффитс Яманга ёрдам йиғиш учун март ойида халқаро конференция ўтказилишини айтди. БМБ 2021 йилда халқаро донорлардан яманликлар учун сўраган сумманинг атиги 58 фоизини олган.
БМТ вакиллари Ямандаги исёнчи ҳусийларнинг Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳужумлари туфайли низо назоратдан чиқиб кетиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.
Яманда етти йилдан бери давом этаётган уруш 233 мингдан зиёд кишининг ўлимига сабабчи бўлди.