Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миллий гвардия хизматчисининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби эълон қилинди

1473

Ўзбекистонда Миллий гвардия хизматчисининг мол-мулкига етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Ҳукуматнинг 28 июл кунги 470-сонли қарори билан “Миллий гвардия харбий хизматчисининг (ходимининг) ёки унинг яқин қариндошлари мол-мулкига унинг хизмат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ ҳолда етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Қарорга кўра, зарарнинг ўрни зарар хизматчининг хизмат мажбуриятларини бажариш вақтида етказилган тақдирдагина қопланади. Уни қоплаш масаласини кўриб чиқиш учун Миллий гвардия органларида комиссиялар тузилади.

Шунингдек, зарар ўрнини қоплаш тўғрисидаги масала 10 кун ичида, қўшимча ҳужжатларни ўрганиш талаб этилганда эса 20 кун ичида кўриб чиқилади. Комиссия қарори 3 кун муддатда манфаатдор шахсларга — харбий хизматчи ёки унинг яқин қариндошларига етказилади. Таъкидланишича, комиссия қарори қабул қилингач, Миллий гвардия органлари томонидан 10 кун муддатда манфаатдор шахсларга етказилган зарар қоплаб берилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Меҳрибонлик» уйи тарбияланувчиларига Миллий гвардия жавобгар бўлади

1065 23:10 12.08.2021
« Орқага