Аввал хабар берганимиздек, бугун Human.uz оммавий ахборот воситаси директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ўзини “орган ходимлари” деб таништирган шахслар томонидан олиб кетилган эди. Ҳолат юзасидан Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди.
“Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Human.uz интернет нашри журналистларининг қўлга олиниши билан боғлиқ вазиятдан хавотирда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ушбу масала бўйича изоҳ берилишини кутамиз ҳамда журналистлар хавфсизлиги, шунингдек, уларнинг профессионал фаолиятига қонуний муносабатда бўлиш таъминланишини сўраймиз”, дейилади расмий баёнотда.