Хушхабар! MilliyTV орқали Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Рамазон суҳбатлари” эфирга узатилади

15:08 14.05.2018 10837

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ умрини Ислом дини хизматига бағишлаган, минглаб шогирдлар тайёрлаган, юзлаб китоблар ёзган етук олим эди.

Дарҳақиқат, бундай етук алломалар юз йилда бир туғилади, деган гапда жон бор. Аммо улар қолдирган илмий мерос асрлар давомида одамзодга хизмат қилади, қалбларни нурлантираверади.

Муборак ойда юртдошларимизга “Умар ибн Хаттоб” сериалини намойиш этишга тайёргарлик кўраётган MilliyTV ижодкорлари яна бир Рамазон туҳфасини тайёрладилар.

Islom.uz порталининг олтин фондидан Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Рамазон суҳбатлари” мазкур телеканал орқали эфирга узатилади.

Бир ой давомида ҳар куни соат 18.40 да MilliyTV орқали инсонларни эзгуликка чорловчи, қалбга малҳам бўлгувчи суҳбатларни тингланг.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!