Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мингдан ошиқ эмланмаган ходим ишдан четлатилди

1022

Сўнгги кунларда Тошкент шаҳрида коронавирусга чалиниш ҳолати кескин ортиб, беморлар сони 5 минг 600 нафарга етди. Бугунги кунда беморларнинг 3 минг 297 нафари стационар, 2 минг 216 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда. Пойтахтимиздаги мавжуд вазиятни ҳисобга олиб, жорий йил 13 январдан туманларда тун-у кун фаолият кўрсатадиган 12 та ихтисослаштирилган махсус ковид поликлиникалари иш бошлади.

17 январь куни ишчи гуруҳлар томонидан Тошкент шаҳридаги 305 та тадбиркорлик субъекти ва 203 та бюджет ташкилотида текширувлар ўтказилди. Натижада тадбиркорлик субъектларининг 359 нафар, бюджет ташкилотларининг 885 нафар ходими вакцина олмагани аниқланди.

COVID-19 коронавирусига қарши вакцина олмаган 1 минг 44 нафар ходим вақтинчалик ишдан четлатилди, 200 нафарига жарималар қўлланилди, 1 та объектнинг иш фаолияти вақтинчалик тўхтатилди.

Бундан ташқари, Миллий гвардия томонидан Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 65 та бозор, 31 та истироҳат боғи ва хиёбонлар, 46 та оммавий тадбирлар ўтказиладиган объектлар, 22 та стадион ва спорт мажмуалари, 6 та йирик савдо маркази ва 131 та жомеъ масжидида фуқароларга карантин қоидаларига риоя қилиш юзасидан тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилди.

Мазкур чора-тадбирлар чоғида ушбу тарғибот ишлари пойтахтимиз аҳолиси ўртасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилгани таъкидланди. Шунингдек, барча фуқаролардан карантин талаблари ва санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиш сўралди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тирик вакцинадан касалланиш ҳолатлари ҳақида

1151 20:30 20.01.2023

Совуқнинг аллергик реакциялари

1367 13:40 11.01.2023

Россия Ўзбекистонга маймунчечакка қарши тест тўпламларини совға қилди

713 15:50 30.07.2022

Саратон касалига қарши янги вакцина

1131 16:10 13.06.2022

Маймунчечакка қарши оммавий эмланадими? – ЖССТ хабари

975 08:43 24.05.2022

Вакциналашнинг асосчилари – мусулмон олимлар

2320 10:58 31.01.2022
« Орқага