Янгиликлар

Минглаб ғазоликларга тиббий ёрдам кўрсатиш керак

393

“Буюк қайтиш марши” деб номланган норозилик намойишлари чоғида Исроил ҳарбийлари билан тўқнашув натижасида яраланган фаластинликларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун 20 миллион доллар керак бўлади. Охирги 13 ойда қарийб 29 минг фаластинлик яраланди, улардан 7 минги ўқотар қуролдан жароҳат олган, 120 нафардан ортиқ ғазолик оёқ ёки қўлидан айрилган.

Мазкур маълумотларни БМТнинг гуманитар ёрдам координатори Жейми Макголдрик ошкор этди. Унинг айтишича, оғир яраланган 1700 фаластинликка шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш зарур, бунга эса маблағ умуман етмаяпти.

“Ғазода соғлиқни сақлаш тизими абгор аҳволда, – деди у. – Биз ўта муҳтожлар ҳамда умуман тиббиёт муассасаларини қўллаб-қувватлаш учун 20 миллион доллар сўраяпмиз”.

Ўқотар қуроллардан олинган жароҳат туфайли қўли ёки оёғидан айрилганлар орасида 20 нафар вояга етмаган болалар ҳам бор. Ярадорлардан баъзиларига остеомиелит – суяк инфекцияси хавф солмоқда.  

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон яҳудийлари Исроилга қарши

753 11:28 26.05.2020

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

907 09:30 26.05.2020

Нетанаьяху Фаластин ерларини эгаллаш фикридан қайтгани йўқ

415 07:17 26.05.2020

Бунақаси биринчи марта: Исроилда амалдаги бош вазир судланяпти

849 08:05 25.05.2020

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1583 22:00 23.05.2020

Эрон элчиси: Ислом уммати ва Исроил ўртасидаги тўқнашув муқаррар

1376 21:00 22.05.2020
« Орқага