Мир Араб мадрасасида 50-хатмона бўлиб ўтди

18:30 12.06.2019 795

Мовароуннаҳр заминидаги энг қадимий, навқирон, маълум ва машҳур илм маскани бўлган Мир Араб ўрта махсус Ислом билим юртида 2019 йил 12 июнь куни битирувчи талабаларнинг хатмона маросими бўлиб ўтди.

Аллоҳнинг инояти, жонкуяр уламоларимизнинг ташаббуси билан ушбу мадраса 1946 йилда фаолиятини қайта тиклаб, яна ўз бағрига талабаларни қабул қилишни бошлайди.

Бу йилги (2019 йил) хатмона айнан 50-хатмона саналади.

Хатмона маросимига битирувчиларнинг ота-оналари, муаллиму мударрислар, имом-хатиблар билан бир қаторда диний соҳада хизмат қилган фахрий меҳмонлар ҳам ташриф буюришди.

Хатмона Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, ўтганлар руҳига дуойи хайрлар қилинди. Устозлар томонидан мадраса мудири Жамол Мавлонов, Бухоро вилоят қозиси Жобирхон домла Элов, мазкур даргоҳ ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев, ҳамда мадрасанинг фахрий устозларидан Махтумқули домлаларнинг нутқлари тингланди.

Устозлар 30 нафар битирувчига салла ва яктак кийдириб, келажакдаги ишларига омад тилаб оқ фотиҳа беришди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!