Янгиликлар

Мирзиёев мухолифатга қарши эмас, аммо...

1751

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ал-Хоразмий мактабида ёшлар билан учрашувда чиқиш қиларкан, сиёсий мухолифат ҳақида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда «Gazeta.uz» хабар бермоқда.

«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?», — дея савол берди Президент.
«Мен Президент сифатида мухолифатга қарши эмасман, лекин у ўзимизда шаклланиши учун муҳит яратиш керак, токи у одамлар халқнинг муаммоларини билсин, муаммоларни халқ билан енгиб ўтсин, шу ерда сув ичиб, шу ерда нон есин», — деди Президент.

Шавкат Мирзиёев хорижда шаклланиб, у ердан келадиган мухолифатни мамлакатга қўймаслигини таъкидлади.

Аввалроқ Сенат раиси биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев сунъий яратилган мухолифат партиясидан фойда йўқлигини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, энг асосийси бундай партиялар ясама эмас, ҳақиқий бўлиши керак.

Айни вақтда, сенаторнинг фикрича, Ўзбекистондаги институционал жараёнлар, қонунлар мухолифатнинг табиий шаклланишини чекламаслиги керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Майк Помпеонинг Марказий Осиё сафаридан хитойликлар жазавада

8120 11:09 04.02.2020

Мирзиёев раҳбарлигида қурилган илк саройда намозхона борлигини биласизми?

3028 20:32 25.01.2020

Президент: “Имом Бухорий мажмуаси мутлақо янги лойиҳа асосида қайта барпо этилади”

886 16:40 25.01.2020

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга келади

332 11:20 25.01.2020

Блогер: “Президент очиқлик, амалдорлар масъулияти ҳақида гапирди”

1485 22:31 22.11.2019
« Орқага