Исроил оммавий ахборот воситалари пайшанба куни Миср ҳукумати 11 нафар исроиллик учувчидан визасиз қўнганидан кейин ўз ҳудудидан чиқиб кетишни сўраганини хабар қилди. Бу ҳақда Anadolu ахборот агентлиги хабар берди.
Исроилнинг «Maariv» газетасининг ёзишича, учувчилар Мисрга кичик самолётларда қўнган. Аммо Миср ҳукумати улардан «миллий хавфсизлик масалалари» туфайли мамлакатни тарк этишни сўраган.
Учувчилар самолётларида ёқилғи тугагани ва об-ҳаво бўронли бўлгани учун орқага қайта олмаган.
Газета, шунингдек, Исроил Ташқи ишлар вазирлиги учувчиларнинг хавфсиз қайтишини таъминлаш учун Миср ҳукумати билан ҳамкорлик қилишга уринаётгани ҳақида хабар берди.
Aммо вазирлик бу вазият Мисрга махсус визаларсиз келган учувчиларнинг айби эканини айтган.