Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Мисрда 80 ёшли қори қатл этилди

8447

Кеча оммавий ахборот воситаларида “Кердас қирғини” деб номланган иш бўйича 80 ёшли Қуръон ўқитувчиси, қори Шайх Абдулҳалим Жаброил ва ўн етти мисрлик маҳбуслар сохта айбловлар билан қатл этилган. Ҳукумат Вади ан-Натрун қамоқхонасида тонг пайтида ўлим жазосини тўлиқ махфийликда ва оилаларга олдиндан хабар бермасдан ижро этган.

Барча 17 киши 2013 йилда Гиза яқинидаги Кердас шаҳрининг полиция бўлимига ҳужум пайтида 13 полициячини ўлдиришда айбдор деб топилган. Бироқ уларнинг судланиши тўғрисида жиддий саволлар кўтарилди. Буюк Британиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Араб Ташкилоти (AOHR) ушбу полиция бўлимига бостириб кирганларнинг шахси номаълум бўлиб қолаётганини тасдиқлаган — давлат қатл этилганларни (ёки айбланувчиларнинг бирортасини) бу ҳужум билан боғлайдиган аниқ далилларни тақдим эта олмаган. Уларнинг кўплаб иқрорлари қийноқ остида олинган ва шу сабабли қабул қилиниши мумкин эмас. Давлат томонидан қийноқ қўлланилганлиги сабабли биринчи суд жараёни бекор қилинган эди.

Жаброилнинг суд қилиниши, айниқса, жиддий ташвиш туғдирди. 80 ёшли кекса қуролли ҳужумда қатнаша олмайдиган оғир касалликка дучор бўлган ва гувоҳлар ҳам унинг Кердас полиция бўлими яқинида бўлмаганлигини ҳақида кўрсатмалар ҳам эътиборга олинмаган.

Бундан ташқари, прокуратура гувоҳлари Жаброилнинг воқеаларга алоқадорлигини тасдиқловчи ёзма баёнот имзолаганларини рад этишган. Бироқ, суд ҳужжатларни эътиборсиз қолдириб уни қатл этишга қарор қилди, деди AOHR ишнинг келиб чиқишини батафсил баён қилиб. Унинг адвокати қариянинг бутун ҳаёти давомида ҳеч қачон биронта ҳам жиноят содир этмаганлиги ва касаллиги сабаб узоқ масофаларда юра олмаслигини, бирон бир жиноий операцияда иштирок эта олиши мумкин эмаслигини маълум қилган.

Миср режимининг барча мухолифларига қарши кенг қамровли қатағон кампаниясининг бир қисми бўлган бу қатллар қораланиб кутиб олинди.

"Ушбу муборак кунларда амалга оширилган қатллар ушбу режимнинг жиноятчиликка, жоҳилликка ва жамиятни ташкил этувчи меъёрлар ва қадриятларга бепарволик даражасига етганлигини кўрсатади", деган Миср инқилобий кенгаши раиси доктор Маха Аззам, Миср Халқ Демократик партияси билан қўшма баёнотда.

Уларнинг баёнотида Миср аҳолисини тинч қаршиликни давом эттириш ва президент Абдулфаттоҳ ас-Сиси бошчилигидаги ҳарбий тўнтаришга қарши фуқаролик итоатсизлиги ва инқилоб усулларини қўллашга чақирилган.

Ўтган ҳафта Мисрда авторитаризм авж олганидан хавотир кучайиб бораётганига ишора қилиб, Amnesty International ва Human Rights Watch сингари 14 та инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи гуруҳлар ва нодавлат ташкилотлар коалицияси АҚШни Мисрга берадиган 1,3 миллиард долларига ёрдам пакетига инсон ҳуқуқларига тааллуқли шартларидан воз кечмасликка чақирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Миср Франциядан қирувчи самолётлар сотиб олади

309 13:30 04.05.2021

Миср Италиядан катта миқдорда қурол тизимларини сотиб олмоқда

460 19:00 30.04.2021

Мисрда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

430 09:00 19.04.2021

Миср Ever Given кемасини қўйиб юбормаяпти

1104 10:30 12.04.2021

Мисрда “йўқотилган Олтин шаҳар”нинг харобалари топилди (фото)

1261 07:00 10.04.2021
« Орқага