Миср 4 фаластинлик балиқчини қамоққа олди

21:30 02.04.2019 394

Ғазодаги фаластинлик балиқчиларнинг вакили Назор Айёш берган маълумотга кўра, Миср ҳарбий денгиз кучлари 4 нафар фаластинликни секторнинг жанубий соҳилларида ҳибсга олишган. Бу ҳақда “Анадолу” хабар берди.

Айёш “Анадолу” мухбирига берган интервьюсида: “Миср ҳарбий денгиз кучларига тегишли бўлган қайиқлар Фаластиннинг Рафаҳ шаҳри соҳиллари томонидаги денгиз чегараларини кесиб ўтган ва икки қайиқда бўлган 4 нафар фаластинликни қўлга олган.

Қайиқларнинг бирида Соҳиб Абу Салима, иккинчисида эса Мусъаб Қоннан, Арофот Қоннан ва Холид Қоннан бўлган.

Миср ҳукумати нега буни амалга оширгани ҳозирча номаълум. Шунингдек, Назор Айёшнинг сўзларига ҳам ҳеч бир муносабат билдирилмаган.

 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!