Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Миср антиқа буюмлар контрабандаси учун БАА элчисини депортация қилди

1149

Қоҳира Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) элчиси Ҳаммод Саид аш-Шамсийни Миср антиқа буюмлари контрабандасига алоқадорлиги учун депортация қилди, деб хабар берган Ал-Қудс Ал-Арабий нашри.

Ал-Қудс ал-Арабий хабарига кўра, Мисрнинг Қатардаги элчиси Амр Шербиний жума куни ўзининг фейсбукдаги расмий саҳифасида Амирлик элчисини депортация қилиш тўғрисидаги қарор унинг Миср антикварларини ноқонуний олиб ўтиш билан шуғуллангани маълум бўлганидан кейин қабул қилинганини эълон қилган.

Шербиний, тадбиркор Ҳасан Ротиб ва унинг шериги, Миср парламентининг собиқ аъзоси Ала Ҳассанайнга нисбатан тергов олиб борилаётгани ҳақида: «Унинг Миср антикварларини Амирликларнинг дипломатик сумкалари билан олиб ўтишга алоқадорлиги маълум бўлди», деб қўшимча қилган.

Мисрнинг Қатардаги элчиси яна: «Миср хавфсизлик ва назорат хизматлари ва Ташқи ишлар вазирлигининг БАА билан алоқаларда муаммо туғдирмасдан, бу масалани профессионал тарзда олиб бориши унинг ҳушёрлигини тасдиқлайди», деган.

У шунингдек, БАА ўз мамлакати ва уни қабул қилган давлатга қарши жиноят содир этган элчини зудлик билан жазолаш кераклигини айтган.

Айни пайтда у БААни контрабанда орқали олиб келинган антиқа буюмларни қайтаришга ва тергов сўровларига жавоб беришга чақирди.

Антик буюмлар қаторига кўплаб ҳайкаллар киради, уларнинг баъзилари қадимий қабрлар ичидан топилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

504 10:35 20.05.2022

Миср: ҳукумат нарх ошишини танқид қилганларни озод қилади

311 14:05 10.05.2022

Мисрда Рамазон ҳайити намозларини очиқ майдонларда ўқиш тақиқланди

637 16:45 27.04.2022

Ўзбекистон энг кўп китоб ўқийдиган давлатлар рейтингига киритилмади

1645 10:06 23.04.2022

Қоҳира аҳолиси 25 миллионга етди

944 07:05 23.04.2022

Миср Россиянинг ўрнига кимдан буғдой сотиб олишини аниқлади

5304 15:05 17.04.2022
« Орқага