Миср “араб НАТОси”га қўшилишни истамади

09:04 12.04.2019 796

Миср “араб НАТОси” деб аталаётган янги ҳарбий коалиция – Яқин Шарқ стратегик альянсига қўшилишни истамади, дея хабар бермоқда Reuters.

Миср ушбу иттифоқ Эрон билан тарангликнинг кучайишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда. Миср томони альянсга қўшилмаслик ҳақидаги қарорини Вашингтонга билдирди.

Маълумки, Яқин Шарқ стратегик альянсини тузиш ҳақидаги таклиф АҚШдан чиқди. Бундан мақсад минтақада Эроннинг таъсирини камайтиришдир. АҚШ президенти Дональд Трампнинг фикрича, янги ҳарбий иттифоққа Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Миср, Иордания ва Малийзия қўшилиши мумкин.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!